14−15 январь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистонга амалий ташриф билан боради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Деҳлида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жаишанкар билан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, геосиёсат ва геоиқтисодиёт масалалари бўйича 5- Raisina Dialogue халқаро конференциясида иштирок этади.