Адлия вазирлиги ва БМТТД уч йиллик «Ўзбекистондаги самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши кураш» лойиҳасини амалга оширади.
Бухоро вилоятида Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси ишга туширилди. Очилиш маросимида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов қароргоҳи Теҳронда бўлган Филиппиннинг Ўзбекистондаги элчиси Вилфредо С.Сантосни қабул қилди.
Президент фармони билан қишлоқ ва сув хўжалиги бошқарув тизимида қатор тузилмалар тугатилиб, янги маҳкамалар ташкил этилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Кан Гён Хвани қабул қилди.
Шавкатбек Иргашев яна Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимини эгаллади.
Ўзбекистон Корея ярим оролида тинчлик, барқарорлик ва хавфсизлик ўрнатиш учун Корея Республикаси саъй-ҳаракатларини қатъиян қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.
Президент Шавкат Мирзиёев 19 апрель кунлари Бухоро ва Навоий вилоятларига ташриф буюради.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов мажбурий меҳнатга чек қўйиш учун чоралар кўришга ваъда берди. У аввал ушбу масалага эътибор қаратмаганини тан олди.
Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ўқитувчиларнинг ўз вазифасига кирмайдиган ишларга жалб этилишига нуқта қўйишда унга қатъият етишмаганини тан олди.
Мажбурий меҳнат бўйича ҳар бир ҳолат фавқулодда вазият сифатида кўриб чиқилади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу топшириғи видеоселектор йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов томонидан эълон қилинди.
Ўзбекистон ва Колумбия сиёсий маслаҳатлашувларни мунтазам ўтказиш ва ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Президент ижтимоий соҳа вакилларини ободонлаштириш ишларига жалб этишни тақиқлаш бўйича ҳуқуқий механизм ишлаб чиқишни топширди. У Бош прокуратурага ўқитувчи Диана Еникееванинг ўлимида айбдор шахсларни жавобгарликка тортишга буйруқ берди.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов қароргоҳи Москвада бўлган Аргентина элчиси Рикардо Эрнесто Лагориони қабул қилди.
Абу Бакр Ўрозов Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Европол Ўзбекистонни стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолашга имкон берувчи рўйхатга киритди.
Президент адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Судьялар олий кенгашининг собиқ раиси Маъруф Усмонов яна Қўқон ҳокимлигига тайинланди.
Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевни президентликка қайта сайлангани билан табриклаб, уни Ўзбекистонга таклиф қилди.
Ўзбекистон ва Греция ТИВлар ўртасидаги мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар, Савдо-иқтисодий ва фан-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмита мажлисларини қайта бошлашга қизиқиш билдирди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг