Президент Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Бухоро ва Навоий вилоятларига ташриф буюради. Бу ҳақда президент матбуот котиби Комил Алламжонов Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Давлат раҳбари Бухорода «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан Россиянинг «Лукойл» компанияси ҳамкорлигида қурилган Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этади.

«Навоийазот» акциядорлик жамияти томонидан жаҳон бозорида харидоргир кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган учта завод барпо этилмоқда. Президент Навоий вилоятига ташрифи чоғида ушбу заводлар қурилишининг бориши билан танишади.