Шавкатбек Турдиевич Иргашев 18 апрель куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент ҳокимиятидан «Газета.uz"га хабар қилинди. Бунга қадар туман маъмуриятини бошқарган Шерзод Кудбиев бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига тайинланди.

Шавкатбек Иргашев (1964 й. т.) — Тошкент автомобиль йўллари институти (1989) ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси (2000) битирувчиси.

Тайинловга қадар 2017 йилдан Учтепа тумани ҳокими, аввалроқ Мирзо Улуғбек тумани ҳокими (2005−2013), унгача эса — Олмазор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари (2002−2005) бўлган.