Маъруф Усмонов Фарғона вилояти Қўқон шаҳри ҳокимлигига тайинланди, деб хабар берди вилоят маъмурияти «Газета.uz» га.

Эслатиб ўтамиз, Маъруф Усмонов 2017 йил мартидан Судьялар олий кенгаши раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Муқаддам у Ўзбекистон президентининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари, унга қадар (2004−2006 йилларда) Қўқон ҳокими бўлган.

Қўқоннинг аввалги ҳокими Раҳматали Жалилов 2017 йил апрелида ушбу лавозимга тайинланган эди.