Invento мутахассислари — Керри-Лин ду Пласси ва Нафиса Усмонхўжаева — махсус эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар билан қандай ишлаш кераклиги, синфда қулай муҳитни яратиш учун нима қилиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида гапириб беришди.

Мутахассислар ҳақида

Керри-Лин ду Пласси Жанубий Африкада туғилган. Унинг икки нафар ўғли бор: улардан бири — 18 ёш, иккинчиси — 22 ёшда. Иккаласига ҳам ДЙГБ диагнози қўйилган. Шунинг учун ҳам Керрида махсус таълим эҳтиёжлари мавзусига қизиқиш уйғонган.

Мутахассислиги бўйича Керри балет устози, маълумоти бўйича эса — психолог. У «Лингвистика ва психология» йўналиши бўйича илмий даражага ҳам эга. Керри 25 йилдан бери дарс беради: аввал балет бўйича педагог вазифасида, кейин мактабгача ва бошланғич таълим ўқитувчиси бўлиб, ундан сўнг эса махсус таълимга муҳтож болаларни ўқитиш бўйича мутахассис сифатида меҳнат қилган. У Жанубий Aфрикa, Исроил, Хитойда ишлаган, ҳозир эса Ўзбекистонда фаолият юритмоқда. Керрининг ҳаётдаги шиори — бутун ҳаёти давомида ўқишдир, чунки айнан бу жиҳат унга яхши ўқитувчи бўлишга ёрдам бермоқда.

Нафиса Усмонхўжаева — психолог, невропсихолог, АВА-терапевти, Ўзбекистон психологлар ассоциацияси аъзоси. Унинг Invento Tashkent City Campus`идаги фаолияти ота-оналар, болалар, педагогларга психологик соғлом руҳни сақлаш ва мустаҳкамлашга кўмаклашиш ҳамда турли муаммоларни ечишга ёрдам беришга йўналтирилган.


Инклюзивликнинг муҳимлиги ҳақида

Инклюзивлик таълим жараёнида муҳим жиҳатдир, чунки барча болалар ўқиш давомида бир хил ҳаракатларни бажаришади. Бу жамиятга интеграциялашув, Ўзбекистоннинг «Таълим тўғрисида»ги қонуни билан кафолатланган боланинг таълим олишга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқарадиган замонавий дунёнинг янги тенденциясидир. Инклюзивлик — ҳурмат ва дахлдорлик маданиятини тезроқ ривожлантиришга имкон беради. Шунингдек, у барча болаларга индивидуал тафовутларни ўрганиш ва қабул қилиш имкониятларини беради.

Нафиса Усмонхўжаеванинг фикрига кўра, бу жуда яхши тенденция, чунки бола ўз тенгдошларига қараб, тезроқ хулқ-атвор қоидаларини англайди, асосий кўникмаларни эгаллайди. Зеро у шу тарзда дарсларга қатнашади, майдончада ўйнайди, ошхонага боради. Натижада у тезроқ ривожланади. Ушбу жараёнлар қанчалик эрта бошланган бўлса, бола ижтимоийлашуви ва мослашуви ҳам шунчалик вақтли кечади.

Invento мутахассислари болалар билан қандай ишлайди

Аввал боланинг кучли ва заиф томонлари, шунингдек унга нима ёқиши ва нима ёқмаслиги аниқлаштириб олинади. Ушбу маълумотларга асосланиб, ўқитувчилар маълум бир ўқувчига энг мос келадиган махсус ўқув дастурини яратадилар.

Invento кампусида ёрдам кўрсатишга комплекс ёндашув қўлланилади. Мутахассисларга ота-она ёки тарбиячидан талаб келиб тушади. Кейин психолог диагноз қўяди. Унинг асосида боланинг индивидуал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда коррекция ишларининг якка тартибдаги дастури яратилади. Мутахассислар қийинчиликларнинг сабабини бартараф этиш устида ишлайдилар, ундан сўнг болага билим беришга эътибор қаратади.


Синфдаги ижобий ўқув муҳити ҳақида

Синфда ижобий ўқув муҳитини яратишнинг кўплаб усуллари мавжуд. Биринчидан, хавфсиз ҳиссий муҳитни яратиш керак. Иккинчидан, синфда ижобий муносабатларни ўрнатиш лозимдир. Бунинг учун ўқув жараёнида реал ва эришиб бўладиган мақсадларни белгилаш, конструктив қайта алоқани таъминлаш ҳамда талабалар ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантириш даркор. Ва ниҳоят, энг муҳими, бу ўқувчилар ҳар доим мурожаат қилиши мумкин бўлган ўқитувчи бўлишдир.

Синфда қулай муҳитни яратиш учун психолог учта йўналиши бўйича фаолият олиб боради:

  1. Ота-оналар билан ишлаш.
  2. Ўқитувчилар билан ишлаш.
  3. Ўқувчилар билан ишлаш.

Ўқитувчилар билан ишлаб, психолог болаларнинг руҳий ривожланиши, мулоқот қилиш ва ёшга оид инқирозларининг ўзига хос хусусиятларини ўргатади. Бунинг учун Invento`да семинарлар, маърузалар, маслаҳатлашувлар (гуруҳда ва индивидуал) ўтказилади.

Ўқувчиларга ҳамжиҳатлик, бир-бирини тушуниш, ўзаро ишонч, ҳурмат ҳамда ҳис-туйғуларни тўғри ифодалаш ўргатилади. Бунга гуруҳ машғулотларида, индивидуал маслаҳатлашувларда, ўйин тренингларида, квестларда эришилади.

Психолог ота-оналарга фарзандлари билан содир бўладиган ақлий жараёнлар ҳақида тушунтиради. Болалар билан ўзаро муносабатларга доир муайян тавсиялар бериб борилади. Ота-оналарга нисбатан психологнинг муҳим вазифаси болаларга меҳрибон муносабатни шакллантиришдир. Бола ўзига нисбатан бундай муносабатни ҳис қилганда, у тенгдошларига ҳам шундай муносабатда бўлади.


Invento The Uzbek International School`да таълим IB PYP ва IB MYP замонавий ва илғор дастурлари асосида олиб борилади. Invento UIS иккита кампусда қуйидаги манзиллар бўйича жойлашган:

  1. Tashkent City Campus — 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни қабул қилади.
    Манзил: Фурқат кўчаси, 4А.
    Мўлжал: Tashkent City.
  2. Ashgabat Campus — 6 ёшдан бўлган болаларни 1 синфга қабул қилади.
    Манзил: Махтумқули кўчаси 2.
    Мўлжал: Ашхобод парки.

Ахборот маркази: (+998) 71−210−99−99.

Сайт: invento.uz
Facebook: fb.com/inventoschool
Instagram: @invento.uz
Telegram: t.me/inventouis

Реклама.