9 ноябрь куни инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Vision invest компанияси президенти ва бош ижрочи директори Омар Ол-Миданий билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.

Учрашувда энергетика, инфратузилмани ривожлантириш ва телекоммуникация технологиялари, шунингдек, сув ресурсларидан фойдаланиш соҳаларида янги сармоявий ташаббусларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

acwa power, vision invest

Саудия томони қўшма лойиҳаларни амалга оширишни самарали бошқариш учун 10 ноябрь куни Тошкентда минтақавий ваколатхона очаётганини маълум қилди.

Vision invest энергетика, сув таъминоти, қурилиш ва транспорт соҳаларидаги активлари 50 миллиард доллардан ортиқ бўлган инфратузилма холдинги ҳисобланади, деб ёзади Spot. Улар орасида ACWA Power, совутиш ускуналари провайдери Saudi Tabreed ва сантехника оператори Miahona ҳам бор.

Компания бошқарувидаги активларнинг қиймати 96 миллиард долларни ташкил қилади.