Бунёд Мадиримович Ражабов Хоразм вилояти Урганч шаҳри ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ражабов тайинловга қадар Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Ражабов, шунингдек, Урганч тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган.

2019 йилдан буён Урганч шаҳри ҳокими вазифасида ишлаб келган Ойбек Холбоев бир неча кун илгари вилоятнинг Шовот тумани ҳокими лавозимига тасдиқланганди.