Риштон тумани ҳокими ўзгарди
31 июл 2019, 13:07

Риштон тумани ҳокими ўзгарди

Сўнгги вақтларда уйлар оммавий бузилиб, дарахтлар аёвсиз кесиб ташланган Риштон туманида ҳоким ўзгарди. Эски ҳоким ўз хоҳиши билан лавозимини тарк этди.

Электр энергияси истеъмоли учун базавий нормалар қисқартирилади
31 июл 2019, 08:06

Электр энергияси истеъмоли учун базавий нормалар қисқартирилади

Электр энергияси истеъмоли учун базавий нормани 250 кВт·соатгача қисқартириш, меъёрдан ортиқча энергия истеъмоли учун оширилувчи коэффициент қўлланилади.

Газ ва электр энергияси тарифлари 15 августдан оширилади
31 июл 2019, 07:19

Газ ва электр энергияси тарифлари 15 августдан оширилади

15 августдан табиий ва суюлтирилган газ, кўмир, электр энергияси, иссиқлиқ таъминоти, ичимлик суви, шунингдек жамоат транспортида йўл ҳақи тарифлари оширилади.

Олови ёқадию пули чақадими?
30 июл 2019, 21:24

Олови ёқадию пули чақадими?

Янгийўлда 20,9 сотихли иссиқхонасини табиий газ тармоғига ноқонуний улаб олган тадбиркорнинг 49,5 млн сўмлик зарар етказгани ҳисоблаб чиқилди. Тадбиркорга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Риштондаги ҳашарни ўрганиш учун Меҳнат вазирлиги учта гуруҳ тузди
30 июл 2019, 21:17

Риштондаги ҳашарни ўрганиш учун Меҳнат вазирлиги учта гуруҳ тузди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан шакллантирилган учта гуруҳ Риштондаги ҳашар жараёнида мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатини ўрганади. Текширув якунлари бўйича тегишли чоралар кўрилади.

Инновацион ривожланиш вазири Қорақалпоғистонда олим ва тадқиқотчилар билан учрашди
30 июл 2019, 14:40

Инновацион ривожланиш вазири Қорақалпоғистонда олим ва тадқиқотчилар билан учрашди

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Қорақалпоғистонда олим ва тадқиқотчилар билан қатор учрашувлар ўтказди.

«Биз, раҳбарлар, ҳаммамиз калондимоғ бўлиб кетган эканмиз» — Қашқадарё ҳокими
30 июл 2019, 13:22

«Биз, раҳбарлар, ҳаммамиз калондимоғ бўлиб кетган эканмиз» — Қашқадарё ҳокими

Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев раҳбарларнинг калондимоғ бўлиб кетгани ва халқдан узилганини тан олди. Вилоят раҳбари Яккабоғ туманидаги ҳодисага муносабат билдирди.

Риштондаги ҳашарга 13 мингдан ортиқ киши жалб қилинди, бироқ бу — ноқонуний
30 июл 2019, 13:06

Риштондаги ҳашарга 13 мингдан ортиқ киши жалб қилинди, бироқ бу — ноқонуний

Риштон туманидаги ободонлаштириш ва қурилиш ишларига Фарғона вилоятининг барча шаҳар ва туманларидан 13562 нафар ҳашарчи жалб қилинди. Меҳнат вазирлиги бунинг ноқонуний эканини маълум қилди.

Отабек Муродов иши Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида кўриб чиқилмоқда
30 июл 2019, 12:07

Отабек Муродов иши Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида кўриб чиқилмоқда

Собиқ бош прокурор Отабек Муродовга қарши жиноят иши ДХХнинг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида кўриб чиқилмоқда.

Тошкентда аёл киши кўприкдан ўзини ташлашга ҳаракат қилди
30 июл 2019, 11:56

Тошкентда аёл киши кўприкдан ўзини ташлашга ҳаракат қилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Тошкентнинг «Қўйлиқ» бозори яқинидаги кўприкдан ўзини ташлаб юбормоқчи бўлган аёлни қутқариб қолди.

Ўзбекистон — Қозоғистон ўртасида Сирдарё давлатлараро туташув пункти очилди
30 июл 2019, 11:29

Ўзбекистон — Қозоғистон ўртасида Сирдарё давлатлараро туташув пункти очилди

Қозоғистон билан чегарадан янги Сирдарё давлатлараро туташув пункти очилди. Унинг Ўзбекистон маҳсулотларини Қозоғистоннинг жанубий ҳудудларида экспорт қилинишида қулай шароитлар яратиши кутилмоқда.

Қурол тўғрисидаги қонун имзоланди
29 июл 2019, 21:20

Қурол тўғрисидаги қонун имзоланди

Қурол тўғрисидаги қонун имзоланди. Ҳужжат олти ойдан сўнг кучга киради.

Фермерларни автобусга қамаб қўйган ИИБ бошлиғи ишдан бўшатилди
29 июл 2019, 19:56

Фермерларни автобусга қамаб қўйган ИИБ бошлиғи ишдан бўшатилди

Пахтани кўпроқ суғориб юборгани учун фермерларни жазирамада автобусга қамаб қўйган Касби туман ИИБ бошлиғи ишдан бўшатилди.

Шавкат Мирзиёев 31 июль — 1 август кунлари Беларусга боради
29 июл 2019, 18:25

Шавкат Мирзиёев 31 июль — 1 август кунлари Беларусга боради

Президент Шавкат Мирзиёев 31 июль — 1 август кунлари расмий ташриф билан Белурусда бўлади.

Президент Самарқандда осма метро қуришга топшириқ берди
29 июл 2019, 18:12

Президент Самарқандда осма метро қуришга топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд ва эшкак эшиш каналида ташкил этиладиган янги туристик марказ ўртасида енгил осма метро қуриш бўйича топшириқ берди.

Фуқароларнинг пластик карталаридаги 27,4 млн сўмни ўзлаштирган банк ходимига чора кўрилди
29 июл 2019, 16:50

Фуқароларнинг пластик карталаридаги 27,4 млн сўмни ўзлаштирган банк ходимига чора кўрилди

Навоий вилоятида 161 фуқаронинг пластик карталаридаги 27,4 млн сўмни ўзлаштирган банк ходимига нисбатан жазо чоралари тайинланди.

Тошкент вилоятида бешта ҳудудда хорижга чиқиш паспортлари расмийлаштирилмоқда
29 июл 2019, 16:12

Тошкент вилоятида бешта ҳудудда хорижга чиқиш паспортлари расмийлаштирилмоқда

Тошкент вилоятидаги бешта марказ хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш учун махсус техник қурилмалар билан таъминланди.

Тошкент ҳокимлиги таъсис этган компания газ ҳисоблагичларини ишлаб чиқаради
29 июл 2019, 15:24

Тошкент ҳокимлиги таъсис этган компания газ ҳисоблагичларини ишлаб чиқаради

Тошкент ҳокимлиги таъсис этган «Технопарк» компанияси газ ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида газ ҳисоблагичларини ишлаб чиқаради.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати бир оз тушади
29 июл 2019, 14:16

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати бир оз тушади

Ҳафта охирида ҳаво ҳароратининг қисқа муддатга бир оз тушиши кутилмоқда. Дам олиш кунлари шимолда +35, қолган ҳудудларда +39 даражагача иссиқ бўлади.

Умиджон Исроилов энергетика вазири ўринбосари этиб тайинланди
29 июл 2019, 13:50

Умиджон Исроилов энергетика вазири ўринбосари этиб тайинланди

Uz-Kor Gas Chemical қўшма корхонаси раҳбари бўлиб ишлаган Умиджон Исроилов энергетика вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг