Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво ҳукмрон бўлади, дея хабар қилди Ўзгидромет «Газета.uz"га.

Синоптикларнинг башорат қилишича, ҳаво ҳарорати кечаси +22…+27, кундузи — +36…+41 даража, жанубда ва чўл ҳудудларида эса 43 даражагача бўлади.

Ҳафта охирига бориб ҳавонинг бир оз тушиши кутилмоқда. 2 август куни шимолий ҳудудларда, 3 ва 4 августда эса бутун мамлакат бўйлаб Волгабўйидан кириб келган ҳаво оқимлари ҳаво ҳароратининг бир оз тушишига хизмат қилади.

Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундузи +30…+35 даража, қолган ҳудудларда — +34…+39 даража бўлади.