Якшанба, 28 июль куни тахминан 12:35 да 43 ёшли Нозимахон К. Тошкентнинг Бектемир туманида жойлашган «Қўйлиқ» бозори яқинидаги кўприкдан ўзини ташлашга ҳаракат қилди, дея хабар берди ИИББ матбуот хизмати.

Аёлни туман ИИО ФМБ ходимлари қутқариб қолди. Нозимахоннинг сўзларига кўра, яқинда у спиртли ичимликлар ичгани ва ўз ҳиссиётларига тўлиқ жавоб бера олмаган.

Аёл билан психологлар ишламоқда.