2018 йил февраль ойидан буён туман ҳокими бўлиб ишлаб келган Таваккалжон Раҳимов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди, дея хабар қилди ЎзА.Суфҳонжон Солиев. Фото: УзА.

Фарғона вилояти Риштон тумани ҳокимлигида навбатдан ташқари сессиясида вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Суфҳонжон Солиев Риштон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг «Газета.uz"га хабар қилишича, Таваккалжон Раҳимов касаллиги туфайли лавозимини тарк этди.

Сўнгги ойларда Риштонда кенг кўламли реконструкция ишлари олиб борилаётган эди. Кўплаб уйлар бузилди, дарахтлар аёвсиз кесиб ташланди. «Газета.uz» бу ҳақда батафсил репортаж тайёрлаган эди.

Яқинда туман ҳокимияти ободонлаштириш ишларига 13 мингдан зиёд киши жалб этилганини маълум қилди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бунинг ноқонуний эканини маълум қилиб, текширув бошлади.