Тошкент вилоятининг шаҳар-туманларида яшовчи аҳолисини хорижга чиқиш паспорти билан таъминлашда фуқароларга янада қулайликлар яратиш мақсадида вилоятнинг қўйидаги шаҳар-туман ИИБ МваФРБларига яна қўшимча май ва июнь ойларида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан 4 дона техник қурилмалар ажратилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ МваФРБ хабар қилди.

Ушбу қурилмалар қуйидаги тарзда тақсимланган:

Тошкент вилояти ИИББ МваФРБда

  • Зангиота тумани (194,3).
  • Тошкент тумани (177,0).
  • Қибрай тумани (196,9).
  • Ўртачирчиқ тумани (146,1).
  • Нурафшон шаҳар (48,2).

Жами аҳоли сони: 762,5

Чирчиқ шаҳар ИИБ МваФРБда

  • Чирчиқ шаҳар (155,5).
  • Бўстонлиқ тумани (166,8).
  • Юқоричирчиқ тумани (132,3).
  • Паркент тумани (151,2).

Жами аҳоли сони: 605,8

Янгийўл шаҳар ИИБ МваФРБда

  • Янгийўл шаҳар (59,6).
  • Янгийўл тумани (205,7).
  • Чиноз тумани (130,9).
  • Қуйичирчиқ тумани (105,8).

Жами аҳоли сони: 502,0

Охангарон туман ИИБ МваФРБда

  • Оҳангарон тумани (93,9).
  • Оҳангарон шаҳар (36,8).
  • Олмалиқ шаҳар (128,7).
  • Ангрен шаҳар (185,4).
  • Пискент тумани (98,9).

Жами аҳоли сони: 543,7

Бўка туман ИИБ МваФРБда

  • Бўка тумани (123,0).
  • Бекобод тумани (154,2).
  • Бекобод шаҳар (94,0).
  • Оққурғон тумани (103,0).

Жами аҳоли сони: 474,2

Ушбу шаҳар-туман аҳолиси юқорида кўрсатиб ўтилган ИИБ МваФРБга хорижга чиқиш паспортини олиш учун ҳужжат топширишлари ва тайёр паспортни олишлари мумкин.

Фуқароларга тушунтириш ишлари олиб бориш мақсадида ўзбек ва рус тилида кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлатларга Ўзбекистон биометрик паспортидан фойдаланган ҳолда республикадан чиқишлари мумкинлиги ҳамда 5 та худудга ўрнатилган техник қўрилмага расмга тушиш учун қайси шаҳар-туман аҳолиси мурожаат этишлари тўғрисидаги эълонлар бериб борилмоқда.

Хорижий давлатларга кетувчи иккинчи жахон уруши қатнашчилари, уларга тенглаштирилган фуқаролар, хомиладор аёллар, ёш болалар, ногиронлар, касалларни навбатсиз қабул қилиш тизими жорий этилган.