Кредит таътиллари давомида фоиз ҳисобланиши давом этади — Марказий банк
8 апрель 2020, 14:38

Кредит таътиллари давомида фоиз ҳисобланиши давом этади — Марказий банк

Марказий банк кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам фоизлар ҳисобланишда давом этишини маълум қилди. Молиявий имконияти бўлган қарздорларга ўз кредитларини белгиланган муддатларда сўндириш тавсия этилди.

2020 йилнинг энг бой аёллари — Forbes рўйхатида
8 апрель 2020, 13:41

2020 йилнинг энг бой аёллари — Forbes рўйхатида

Forbes 2020 йилнинг энг бой аёллари рўйхатини эълон қилди. Уни Walmart меросхўри Элис Уолтон бошқармоқда. Рўйхатдан 22 ёшли модель, Amazon асосчисининг собиқ рафиқаси ва бошқалар ҳам ўрин олган.

Тошкентда бир кунда 468 та автомобилнинг стикерсиз ҳаракатлангани аниқланди
8 апрель 2020, 13:18

Тошкентда бир кунда 468 та автомобилнинг стикерсиз ҳаракатлангани аниқланди

Тошкентда ўтказилган рейдлар давомида бир кунда 468 та автомобилнинг стикерсиз ҳаракатлангани аниқланди, уларнинг 271 тасида автоуловлар жарима майдончасига жойлаштирилди.

ЕТТБ Ўзбекистон банкларига 220 млн доллар кредит линиялари ажратади
8 апрель 2020, 12:48

ЕТТБ Ўзбекистон банкларига 220 млн доллар кредит линиялари ажратади

ЕТТБ коронавирус пандемиясининг Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларга таъсирини юмшатишга 220 млн доллар ажратади. Вилоятлардаги коммунал корхоналар айланма маблағларини кўпайтириш учун яна 100 млн доллар ажратиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон ва Россия пандемия шароитида иқтисодий ҳамкорлик дастурини тайёрламоқда
8 апрель 2020, 12:20

Ўзбекистон ва Россия пандемия шароитида иқтисодий ҳамкорлик дастурини тайёрламоқда

Ўзбекистон ва Россия коронавирус пандемияси таъсирини ҳисобга олган ҳолда янги иқтисодий ҳамкорлик дастурини тайёрлашни режалаштирмоқда.

Ўзбекистонда 60 мингдан ортиқ киши коронавирусга тест топширган
8 апрель 2020, 12:15

Ўзбекистонда 60 мингдан ортиқ киши коронавирусга тест топширган

7 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда умумий 61 666 киши коронавирусга тест топширган.

Коронавирус яна 14 кишида аниқланди
8 апрель 2020, 11:57

Коронавирус яна 14 кишида аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 534 тага етди.

Коронавирус аниқланган бемор ўпка ва юрак етишмовчилигидан вафот этди
8 апрель 2020, 11:53

Коронавирус аниқланган бемор ўпка ва юрак етишмовчилигидан вафот этди

Коронавирус инфекцияси аниқланган 40 ёшли бемор ўпка ва юрак етишмовчилиги оқибатида вафот этди.

Коронавирус ҳолатлари 520 тага етди
8 апрель 2020, 00:45

Коронавирус ҳолатлари 520 тага етди

Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 520 тага етди.

Ўзбекистонда жамоат саломатлиги ва СЭН бўйича алоҳида ОТМ ташкил этилади
7 апрель 2020, 23:42

Ўзбекистонда жамоат саломатлиги ва СЭН бўйича алоҳида ОТМ ташкил этилади

Ўзбекистонда жамоат саломатлиги ва санитария-эпидемиология назорати йўналишида алоҳида ОТМ ташкил этилади. Бундан ташқари, Россия ва Туркия университетларининг филиаллари ва клиникалари ҳам очилади.

Давлат гранти асосидаги қабул ҳудудий эҳтиёжга қараб белгиланади
7 апрель 2020, 22:30

Давлат гранти асосидаги қабул ҳудудий эҳтиёжга қараб белгиланади

2020−2021 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт соҳасидаги бакалавриатнинг «Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Касбий таълим (даволаш иши)» йўналишлари бўйича давлат гранти асосида қабул квоталари туман ва шаҳарлар кесимида шакллантирилади.

Тиббиёт ОТМларида чет тилини билган талабалар стипендиясига қўшимча устама тўланади
7 апрель 2020, 22:21

Тиббиёт ОТМларида чет тилини билган талабалар стипендиясига қўшимча устама тўланади

Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги халқаро сертификатга эга тиббиёт йўналиши талабаларининг стипендияларига қўшимча устама тўланади. Шунингдек, PhD ёки DSc даражасини олган шифокорлар ойлик маошларига ҳар ой МҲТЭКМнинг 15 бараваригача устама қўшилади.

Тиббиёт коллежлари негизида жамоат саломатлиги техникумлари ташкил этилади
7 апрель 2020, 22:06

Тиббиёт коллежлари негизида жамоат саломатлиги техникумлари ташкил этилади

47 та тиббиёт коллежи негизида Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумлари ташкил этилади. Техникум битирувчилари тиббиёт ОТМларига имтиҳонсиз қабул қилинади ва бакалаврнинг 2- босқичидан ўқишни давом эттиради.

Амир Темур ҳайкалидан коронавирус қачон кетишини сўраган ёшлар 15 суткага қамалди
7 апрель 2020, 19:26 1

Амир Темур ҳайкалидан коронавирус қачон кетишини сўраган ёшлар 15 суткага қамалди

Тошкентда Амир Темур ҳайкалидан коронавирус қачон кетишини сўраб, ўз ҳаракатларини видеога олган бир қиз ва икки йигитга 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Forbes 2020 йилнинг энг бой инсонларини эълон қилди
7 апрель 2020, 18:41

Forbes 2020 йилнинг энг бой инсонларини эълон қилди

Forbes журнали дунё бўйлаб 2020 йилнинг энг бой инсонларини эълон қилди. Amazon асосчиси Жефф Безос кетма-кет учинчи йил энг юқори ўринни эгаллади. Безос бир йил ичида 18 млрд доллар йўқотган.

Одил Аҳмедов Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборади
7 апрель 2020, 18:07

Одил Аҳмедов Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборади

Футболчи Одил Аҳмедов Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларига инсонпарварлик ёрдами юборади.

Банклар мижозлари карталаридаги пул айланмаси ҳақида солиқ хизматини хабардор қилади
7 апрель 2020, 17:57

Банклар мижозлари карталаридаги пул айланмаси ҳақида солиқ хизматини хабардор қилади

ДСҚ банклар жисмоний шахсларнинг барча карталарига 30 млн сўмдан ортиқ маблағ тушса ва P2P транзакциялари сони 10 тадан ошса, бу ҳақда солиқ органларини хабардор қилиш тартибини жорий этишни таклиф қилмоқда.

Тезкор транспортлар ўтишига тўсқинлик қилган ҳайдовчиларга жарима оширилишига депутатлар қарши
7 апрель 2020, 17:47

Тезкор транспортлар ўтишига тўсқинлик қилган ҳайдовчиларга жарима оширилишига депутатлар қарши

Тезкор ва махсус транспорт воситаларининг тўсиқсиз ўтиб кетишига ҳалақит берган ҳайдовчига жарима миқдори оширилишига Олий Мажлиснинг 82 нафар депутати қарши чиқди.

Коронавирус беморлари: 212 нафари эркак, 292 нафари хотин-қизлар
7 апрель 2020, 17:22

Коронавирус беморлари: 212 нафари эркак, 292 нафари хотин-қизлар

Ҳозиргача аниқланган коронавирус беморларининг 212 нафари эркак, 292 нафари хотин-қизлар. Беморларнинг 194 нафари Тошкентда, қолганлари вилоятларда даволанмоқда.

Хорижда бўлиб турган 23 нафар фуқарода COVID-19 тасдиқланди — ТИВ
7 апрель 2020, 15:12

Хорижда бўлиб турган 23 нафар фуқарода COVID-19 тасдиқланди — ТИВ

Австрия, Арманистон, АҚШ, БАА, Корея Республикаси, Покистон, Россия, Таиланд ва Қозоғистонда жами 23 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланган. Уларнинг 3 нафари вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг