7 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 520 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, 7 апрель куни кун давомида COVID-19 инфекцияси аниқланган ҳолатлар аввалига 15тага ошиб, 472 тага, сўнгра яна 32 тага ортиб, жами 504 тага етгани хабар қилинди. Бунда 30 та ҳолатда беморлар тўлиқ соғайган бўлса, 2 тасида ҳаётдан кўз юмди.

Шунингдек, айни пайтда Австрия (1), Арманистон (1), АҚШ (10), БАА (1), Корея Республикаси (1), Покистон (5), Россия (1), Таиланд (1) ва Қозоғистон (2)да бўлиб турган 23 нафар Ўзбекистон фуқаросида ҳам ушбу касаллик аниқланган. Улардан 3 нафари вафот этган.