7 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда умумий 61 666 киши коронавирусга тест топширган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков брифингда маълум қилди.

Охирги суткада мамлакат бўйлаб 5800 та лаборатория таҳлили ўтказилган. Лаборатория таҳлиллар барча ҳудудларда амалга оширилмоқда.