Ҳозирги вақтда коронавирус инфекцияси қайд этилган ҳолатлар сони 504 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 212 нафари эркак, 292 нафари аёллардир. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

9 ёшгача бўлган беморлар сони 20 нафар (4%),10−19 ёшгача — 29 нафар (5,8%), 20−29 ёшгача — 84 нафар (16,7%), 30−39 ёшгача — 132 нафар (26,2%), 40−49 ёшгача — 137 нафар (27%), 50−59 ёшгача — 72 нафар (14,3%), 60−69 ёшгача — 22 нафар (4,4%), 70−79 ёшгача — 7 нафар (1,4%), 80 ёшдан юқори бўлганлар 1 нафар (0,2%)ни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган 194 нафар бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Ҳудудларда юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанаётган беморлар сони бўйича:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 16 нафар;
  • Андижон вилоятида 61 нафар;
  • Бухоро вилоятида 84 нафар;
  • Наманган вилоятида 51 нафар;
  • Фарғона вилоятида 70 нафар;
  • Хоразм вилоятида 18 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 6 нафар;
  • Навоий вилоятида 2 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 1 нафар;
  • Жиззах вилоятида 1 нафар.

Лаборатор таҳлиллар натижасида касаллиги аниқланган фуқаролар доимий рўйхатдан ўтган жойидан қатъий назар карантинда бўлган ҳудудидаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларига даволаш учун ўтказилмоқда.

Шу кунга қадар 30 нафар бемор ушбу касалликдан бутунлай соғайган.