Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган мурожаатида 2021 йилда «мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеа» — президент сайловини ўтказиш масаласига алохида тўхталиб ўтди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, Марказий сайлов комиссияси «бўлажак сайловларни миллий қонунчилик ва умумъэтироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида юқори даражада ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш лозим».

«Биз ўтган сайловларда халқаро кузатувчиларнинг тавсияларини миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш бўйича ишларни давом эттирамиз», — деди давлат раҳбари.

У яқинлашиб келаётган сиёсий кампания «сиёсий ва ҳуқуқий маданиятнинг изчил ўсишини, дунёқарашнинг кенгайишини ва сайловчиларнинг, янги Ўзбекистонда барча юртдошларимизнинг фуқаролик позициясининг мустаҳкамланишини намойиш этишига» ишонч билдирди.