ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, 22 декабрь куни соат 13:00 атрофида Тошкент минтақасида юк поезди 1988 йилда туғилган фуқарони уриб юборади. У қулоғига қулоқчин тақиб олиб, темирйўл изида юриб кетаётган бўлган. Фуқаро олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

28 декабрь куни соат 16:25 да Тошкент-Тавар-Сариағач йўналишидаги юк поезди тахминан 18−20 ёшлар атрофидаги аёл кишини уриб юборади. Ўрганиш ишлари давомида, 2002 йилда туғилган қиз қулоқчин тақиб темирйўл изларида ҳаракатланганлиги маълум бўлган. Ушбу фуқаро жонлантириш бўлимига жойлаштирилган. Унда аралаш жароҳат, бош мия лат ейиши, бош мия чайқалиши каби жароҳатлар аниқланган.