Ортимизда қолаётган 2020 йил том маънода қийинчликлар, йўқотишлар даври бўлди. Айниқса коронавирус инфекцияси кўплаб юртдошларимизни кутилмаганда орамизда олиб кетди. Ziyouz.uz портали 2020 йилда оламдан ўтган академиклар, профессорлар, диний арбоблар, шоир ва ёзувчилар, журналистлар, санъаткорлар ва ҳокимлар рўйхатини тузиб чиқди. Қуйида ана шу рўйхатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Халқ шоири Шукрулло (1921−2020)

Истеъдодли шоир, драматург ва носир Шукрулло (Шукрулло Юсупов) 1921 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур даҳасида туғилган. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1994). «Дўстлик» (1994) ва «Эл-юрт ҳурмати» (1999) орденлари билан мукофотланган. У Ўзбекистон халқ шоири (1981). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1977), Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти совриндори.

Адабиётшунос Асил Рашидов (1930−2020)

Ўзбекистон санъат арбоби, таниқли педагог олим, адабиётшунос ва таржимон Асил Рашидов 1930 йили Жиззах туманининг Совунгарлик қишлоғида туғилган. У «Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ўқитувчи» фахрий унвонлари, Ўзбекистон Давлат мукофоти ҳамда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

Академик Жўра Абдуллаев (1927−2020)

Абдуллаев Жўра Абдуллаевич (1927 йил 21 февраль, Тошкент — 2020 йил 18 апрель) — энергетик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1989), техника фанлари доктори (1973), профессор (1982). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980).

Халқ шоири Охунжон Ҳакимов (1934−2020)

Охунжон Ҳакимов 1934 йилнинг 20 февралида Фарғонанинг Лоғон қишлоғида дунёга келган. «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланган (1998). 2006 йилда «Ўзбекистон халқ шоири» унвони берилган.

Академик Бекжон Тошмуҳамедов (1935−2020)

Биофизика фанининг Ўзбекистондаги асосчиларидан бири, биолог-биофизик олим, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги (1987), биология фанлари доктори (1971), профессор (1973) Бекжон Ойбекович Тошмуҳамедов 1935 йил 27 январда Тошкентда туғилган. У атоқли ёзувчи Ойбекнинг ўғли.

Академик Тўра Мирзаев (1936−2020)

Тўра Мирзаев (1936.06.03, Шофиркон тумани — 2020.29.09, Тошкент) — Фолклоршунос олим. Филология фанлари доктори (1988), профессор (1991). Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти, «Ўзбекистон Республикаси фан арбоби» фахрий унвони, «Фидокорона хизматлари учун» ва «Дўстлик» орденларига сазовор бўлган.

Мунаққид Сайди Умиров (1938−2020)

Адабиётшунос олим, мунаққид, Ўзбекистон ёзувчилар, журналистлар ижодий уюшмалари аъзоси, Республикада хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, «Олтин қалам» мукофоти совриндори Сайди Умиров 1938 йил 10 февралда Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Жўрабой қишлоғида туғилган.

Халқ шоири Тўлан Низом (1939−2020)

Тўлан Низом (тахаллуси; асл исм-шарифи Низомиддинов Тўланбой) 1939 йил 17 августда Андижон вилояти, Бўз туманининг Бешгул қишлоғида туғилган. У Ўзбекистон халқ шоири (1998), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими. Халқаро Чўлпон ва Бобур мукофотлари лауреати. «Меҳнат шуҳрати» (2003) ва «Эл-юрт ҳурмати» (2008) орденлари билан тақдирланган.

Ёзувчи Абдуқаҳҳор Иброҳимов (1939−2020)

Иброҳимов Абдуқаҳҳор Абдусаматович (1939.16.8, Тошкент — 2020.20.6, Тошкент) — ёзувчи, драматург, публицист, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби (1990). «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (1999).

Ёзувчи Мамадали Маҳмудов (1940−2020)

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Эврил Турон — Мамадали Маҳмудов 1940 йил 12 декабрь куни Жиззах вилоятининг Фориш тумани Боғдон қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университетининг филология факультети журналистика бўлимини битирган.

Профессор Убайдулла Уватов (1940−2020)

Убайдулла Уватов 1940 йил 23 февралда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида туғилган. Профессор Убайдулла Уватов «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони (2017) ҳамда «Меҳнат шуҳрати» ва «Фидокорона хизматлари учун» (2020) орденлари билан тақдирланган.

Халқ шоири Омон Матжон (1943−2020)

Омон Матжон (тахаллуси; асл исм-шарифи Матчонов Омон) (1943.14.2, Хоразм вилояти Янгибозор тумани — 2020.29.10, Тошкент) — Ўзбекистон халқ шоири (1993). Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989).

Таржимон Амир Файзулла (1945−2020)

Амир Файзулла 1945 йил 15 январда Ғаллаорол туманида туғилган. 1968 йили Тошкент Давлат университетининг Шарқшунослик факультетини тамомлаган. Мутахассислиги — ҳиндшунос.

Халқ шоири Анвар Обиджон (1947−2020)

Анвар Обиджон (Обиджонов) (1947.8.1, Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Полосон қишлоғи — 2020.11.04) — Ўзбекистон халқ шоири (1998). «Шуҳрат» медали билан тақдирланган (1997).

Шоир Азим Суюн (1948−2020)

Азим Суюн (тахаллуси; асл исми Суюнов Азим Алимович) 1948 йил 22 февралда Самарқанд вилояти Накурт қишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1997). Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати (1994−99). Халқаро Чўлпон мукофотининг совриндори.

Профессор Муҳаммаджон Холбеков (1950−2020)

Муҳаммаджон Холбеков 1950 йилда Самарқандда туғилган. Самарқанд давлат университетининг роман-герман филологияси факультетини тамомлаган. Самарқанд давлат педагогика институтида, Самарқанд давлат университетида кафедра мудири, факультет декани, филология йўналиши бўйича ҳимоя кенгаши аъзоси бўлиб ишлаган. 1982 йилда номзодлик, 1989 йилда докторлик диссертацияси ёқлаган.

Шоир Саъдулла Ҳаким (1951−2020)

Саъдулла Ҳаким 1951 йил 25 мартда Жиззах вилояти Фориш туманидаги сўлим Гараша қишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (2002). ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1977).

Шайх Алоуддин Мансур (1952−2020)

Шайх Алоуддин Мансур, таниқли ўзбек уламоларидан. 1952 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида туғилган. Олим Қуръони карим маъноларининг ўзбекча изоҳли таржимасини тайёрлашдек улкан вазифани шараф билан адо этган.

Шунингдек, 2020 йили

академиклар — Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Саттор Турсунмуҳамедов (1929−2020), Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Мухтор Саидов (1930−2020), Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Муҳаббат Абидова (1931−2020), Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Мирҳожи Асқаров (1931−2020), Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Иброҳимжон Искандаров (1932−2020), Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Жуманазар Бозорбоев (1933−2020), Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Турсунбой Рашидов (1934−2020), Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Раъно Убайдуллаева (1936−2020), Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Тельман Ражабов (1959−2020), Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси академиги Шавкат Акмалхонов (1933−2020);

профессорлар — тарих фанлари доктори, профессор Ғуломқодир Рашидов (1926−2020), тарих фанлари доктори, профессор, археолог олим Мавлон Жўрақулов, иқтисод фанлари доктори, профессор Аҳмад Ўлмасов (1932−2020), фалсафа фанлари доктори, профессор Маҳмуджон Нурматов (1935−2020), физика-математика фанлари доктори, профессор Ғанижон Икромов (1936−2020), техника фанлари доктори, профессор Абдумуталиб Хожиев (1936−2020), кимё фанлари доктори, профессор Собиржон Аминов (1938−2020), иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Рустам Шодиев (1938−2020), филология фанлари доктори, профессор Санжар Содиқов (1940−2020), таниқли генетик олим, профессор Мирадҳам Абзалов (1941−2020), техника фанлари доктори, профессор Ҳабибулла Туранов (1942−2020), физика-математика фанлари доктори, ядро физикаси олими Раҳим Ярмуҳамедов (1943−2020), тиббиёт фанлари доктори, профессор Назира Салоҳова (1943−2020), генетика соҳасида фан доктори Сафия Ризаева (1944−2020), социология фанлари доктори, профессор Маърифат Ғаниева (1947−2020), иқтисод фанлари доктори, профессор Мирсобит Очилов (1948−2020), оптика соҳасида таниқли олим, профессор Саидислом Қурбонов (1956−2020), физика-математика фанлари доктори, ядро фтзткасида етук олим Зокиржон Канонов (1956−2020), техника фанлари доктори, профессор Нусрат Муродов (1968−2020);

шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Ҳабибулла Абдуалиев (1932−2020), археология соҳасидаги атоқли олим, Ўзбекистон Қаҳрамони Ғайратдин Хожаниязов (1948−2020), Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Азимжон Асқаров (1951−2020), қишлоқ хўжалиги соҳасида таниқли олим Муҳиддин Усмонов (1958−2020), таниқли турколог Андрей Кубатин (1984−2020);

шоир ва ёзувчилар — Маҳмуджон Нурматов (1935−2020), Поён Равшанов (1941−2020), Шарап Уснатдинов (1942−2020), Мансурхўжа Хўжаев (1942−2020), Умирбой Ембергенов (1942−2020), Ғози Раҳмон (1947−2020), Аҳмет Ақназаров (1948−2020), Рустам Ғани(1952−2020), Сайдазим Равшанов (1955−2020), Назира Ўроқова (1969−2020), Болта Ёриев, Абдуғани Сулаймон, Жаббор Халил, Қўзибой Абдужалилов, Абдулла Сафоев;

журналистлар — Сотволди Ражабов (1946−2020), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Икром Ўтбосаров (1948−2020), Рустам Ғани (1952−2020), Акром Тошхўжаев (1954−2020), Қурбон Эшмат (1958−2020), Муҳаммаднозим Мавлонов (1964−2020), Дилшод Исроилов;

санъат арбоблари — Ўзбекистон халқ бахшиси Шомурод бахши Маҳманов (1932−2020), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова (1937−2020), Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова (1947−2020), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аида Юнусова (1948−2020), Ўзбекистон халқ артисти Ойбарчин Бакирова (1950−2020), таниқли сценарист Маҳмуд Тўйчиев (1951−2020), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Анвар Эргашев (1954−2020), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошим Арслонов (1956−2020), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ғайбулла Ҳожиев (1956−2020), Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев (1957−2020), кинорежиссёр Нозим Аббосов (1962−2020), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов (1963−2020), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурайим Абдуваҳобов (1963−2020), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Руслан Шарипов (1966−2020), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов (1969−2020), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Кенжаев;

маданият арбоблари — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Тўхтамурод Зуфаров (1936−2020), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Арсен Исмоилов (1937−2020), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Авазбек Маҳмудов (1952−2020), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Зубайдулла Ботиров (1963−2020);

диний арбоблар — Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Нуриддинхон Исломов (1947−2020), Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов (1976−2020), Яккабоғ тумани бош имом-хатиби Тоҳир домла Исматиллаев, шунингдек таниқли уламо-устозлар Абдуссалом домла, Олимхон домла, Довудхон домла, Аҳмадхўжа қори Шамсиев, Муҳаммадали домла Ёзёвоний, юртимизнинг етук қориларидан Зайниддин қори;

давлат арбоблари — Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари Муса Ерниязов (1947−2020), Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев (1964−2020), Молия вазири ўринбосари Ёрқин Турсунов (1965−2020), Ислом Каримовнинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов (1937−2020);

ҳокимлар — Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов (1954−2020), Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Баҳромжон Нурматов (1964−2020), Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Баҳодирбек Муллахонов, Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими Даулет Толибаев (1983−2020), Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Бахрамов (1960−2020), Андижон вилояти Хонобод шаҳар ҳокими Мусахон Мамадалиев (1971−2020), Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев (1966−2020), Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев вафот этди.