Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, вилоятда ушбу қурилмалар ёрдамида куну-тун патруллик ташкил этилиб:

  • белгиланган тезликка, йўл чизиқларига, светофор ишораларига амал қилмаган;
  • пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни;
  • тиббий ниқобдан фойдаланмаган;
  • жамоат тартибини бузган фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлари аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Фарғона вилоятида фотовидеофиксация орқали ниқоб тақмаган кишининг шахсини база орқали аниқлаш амалиёти йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу тартиб жорий қилинганининг биринчи икки кунида 1364 нафар ниқобсиз юрган фуқаро аниқланган эди.