Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри ва Чуй вилоятида 176 ва 24 ўринли иккита модулли шифохона ишга туширилди. Лойиҳалар Ўзбекистон томонидан тўлиқ молиялаштирилган бўлиб, бир ойдан камроқ вақт давомида қуриб битказилди, дея хабар берди Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Шифохонларнинг очилиш маросимида Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Алымкадир Бейшеналиев Ўзбекистоннинг пандемия пайтида Қирғизистонга ёрдам кўрсатган биринчи давлат эканлигини таъкидлади.

«Агар қардош қирғиз халқи камроқ юқумли касалликларга чалинса, ўзбек халқи ҳам хавфсизликда бўлади, чунки қирғиз-ўзбек чегараси орқали ҳар куни 15 минг киши ўтади», — деди Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Меҳриддин Хайриддинов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳомийлигида Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги Қадамжай туманида 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қурилган эди.