Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Ёшлар форуми ва президентнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида белгиланган тадбирлар учун 41 трлн сўмга яқин маблағ зарур бўлиши мумкин. Бу ҳақда Молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров брифингда маълум қилди.

Ушбу маблағларнинг 20 трлн сўми давлат бюджетидан ажратилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, вазир ўринбосари 2021 йилги давлат бюджети масаласига ҳам тўхталиб, Молия вазирлигига бюджет умумтақчиллигини 5,4 фоиздан оширмаслик вазифаси юкланганлигини таъкидлади.

«Жорий йилда туман бюджетларининг 5% (1,2 трлн сўм) қисмини экспримент тариқасида жамоатчилик томонидан билдирилган таклифларга йўналтириш белгиланган», — деди Аҳадбек Ҳайдаров.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, ҳар бир чорак учун маблағлар тақсимланади ва чоракма-чорак ушбу маблағларнинг ўзлаштирилиши, мақсадли ишлатилиши назорат қилинади.