11 январь куни, «Пахталикўл» сув узатиш иншоотида диаметри 1000 мм бўлган юқори босимли магистрал тармоқларда фавқулодда носозлик содир бӯлган. Шу сабаб мазкур иншоот фаолияти соат 10:00 дан бошлаб вақтинчалик тӯхтатилди.

Натижада Наманган шаҳрининг Оромгох даҳаси, 1-Ахсикент, 2-Ахсикент, Гўзал, Чаманзор, Минчинор, Мустақиллик, Паҳлавон, Нуробод, Сиҳатгох, Меҳнатобод, Ишонч, Истиқбол МФЙ ҳудуди ва 1-кичик тумани айрим жойларида ичимлик суви таъминотида вақтинчалик узилишлар содир бўлиши айтилмоқда.

«Наманган сув таъминоти» ҳозирда тезкорлик билан носозликни бартараф этиш чоралари кўрилаётганини таъкидлаб, юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.

Аввалроқ, «Газета.uz» Андижонни ичимлик суви билан таъминловчи марказий сув тақсимлаш ускунасида носозлик юзага келгани ҳақида хабар берган эди.