Бугун Ўзбекистон бўйича очиқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиб, кундуз куни ҳаво ҳарорати 7−12 даража илиққача исийди.

Республика бўйича илиқ шамол 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.

12 январь куни қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиб, шамол 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқни, кундуз куни 5−10 даража илиқни ташкил этади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин.

13 январда кечалари Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқни, кундуз куни 3−8 даража илиқни ташкил этади.

14 январда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0−5 даража совуққача пасаяди, кундузи эса кўтарилади ва 5−10 даража илиқ атрофида бўлади.

15 январда қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳаво ҳарорати кечаси 2−5 даража илиққача, баъзи жойларда 0−2 даража совуққача, кундузи 10−15 даража иссиққача кўтарилади.

Ҳафта давомида баъзи ҳудудларда туманлар кузатилади.