Самарқанд тумани ҳокими Носир Мавлоновнинг 11 январдаги қарорига асосан Азизова Дилфуза Эркиновна туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар берди Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Дилфуза Азизова шу кунга қадар Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.