UzAuto Motors мижозларга машина етказиб бериш санаси кўрсатилган хабарнома юборади — президент
14 феврал 2022, 22:21

UzAuto Motors мижозларга машина етказиб бериш санаси кўрсатилган хабарнома юборади — президент

Президент топшириғига мувофиқ, UzAuto Motors компанияси ўз мижозларига автомобиль етказиб бериладиган аниқ сана кўрсатилган хабарнома юбориши керак.

14 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
14 феврал 2022, 22:00

14 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Импорт автомобиллар учун божхона божи 2 бараварга пасайтирилиши, UzAuto Motors автомобилларига олдиндан тўлов 50 фоизгача камайтирилиши, мартда Тошкентга келадиган Туркия президенти, Андижонда узрбозлик ортидан ишдан бўшатилган туман ҳокими ўринбосари ҳамда ҳайфсан олган ҳоким, дипломлари имтиҳонсиз тан олинадиган хорижий ОТМларнинг топ-1000 талиги ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 14 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Бердимуҳамедовнинг ўғли Туркманистон президентлигига номзод сифатида кўрсатилди
14 феврал 2022, 19:14

Бердимуҳамедовнинг ўғли Туркманистон президентлигига номзод сифатида кўрсатилди

Туркманистон президентининг ўғли Сердар Бердимуҳамедов (39 ёш) март ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловида номзод сифатида қатнашади. Унинг номзоди Гурбангули Бердимуҳамедов раислик қилувчи «Туркманистон демократик партияси» номидан кўрсатилган.

Президент импорт автомобиллар учун божхона божини 2 бараварга пасайтириш бўйича кўрсатма берди
14 феврал 2022, 18:57

Президент импорт автомобиллар учун божхона божини 2 бараварга пасайтириш бўйича кўрсатма берди

Президент душанба кунги йиғилишда Вазирлар Маҳкамасига 3 кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга — 30 фоиздан 15 фоизгача пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берди.

UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов 85 фоиздан 50 фоизгача камайтирилади
14 феврал 2022, 18:34

UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов 85 фоиздан 50 фоизгача камайтирилади

Президент душанба кунги йиғилишда UzAuto Motors автомобиллари учун олдиндан тўлов 85 фоиздан 50 фоизгача камайтирилишини маълум қилди. «Ўзавтосаноат»га 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш топшириғи берилди. Аввалроқ, «Газета.uz» депутат Расул Кушербаев билан айни шу мавзудаги интервьюни эълон қилганди.

Тошкентдаги Бобур кўчасида қатнов қисмини ажратиб турувчи яшил майдон қайта ташкил этилади
14 феврал 2022, 18:23 1

Тошкентдаги Бобур кўчасида қатнов қисмини ажратиб турувчи яшил майдон қайта ташкил этилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бобур кўчасида қатнов қисмини ажратиб турувчи яшил майдонлар жойига қайтариб қўйилишини маълум қилди. Ушбу яшил майдон 2016 йилда йўқ қилиниб, унинг ўрнига бетондан йўл ажратмаси бунёд этилганди.

Париж-2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолибига $200 минг мукофот пули берилади
14 феврал 2022, 18:06

Париж-2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолибига $200 минг мукофот пули берилади

Президент қарори билан Париж-2024 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар олтин медаль учун — 200 минг доллар, кумуш медаль учун — 100 минг доллар, бронза медаль учун — 50 минг доллар миқдоридаги пул билан мукофотланади.

Wildberries Ўзбекистон бозорига кириб келди
14 феврал 2022, 17:17

Wildberries Ўзбекистон бозорига кириб келди

Россиянинг Wildberries онлайн-ритейлери Ўзбекистонда иш бошлади, Тошкентда эса биринчи тарқатиш пункти ишга тушди.

Режеп Таййиб Эрдўғон мартда Тошкентга келиши кутилмоқда
14 феврал 2022, 17:15

Режеп Таййиб Эрдўғон мартда Тошкентга келиши кутилмоқда

Туркия президенти Режеп Таййиб Эрдўғон Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши аъзолари билан учрашувда март охирларида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётганини маълум қилди.

Сурхондарёда интернат директори лавозимини 13 минг долларга пуллаётган фуқаролар қўлга олинди
14 феврал 2022, 17:09

Сурхондарёда интернат директори лавозимини 13 минг долларга пуллаётган фуқаролар қўлга олинди

Сурхондарё вилоятида мактаб интернати директорининг ўринбосари ва вилоят ХТБ кадрлар бўлими раҳбари фуқарога 13 минг доллар эвазига интернат директори лавозимини олиб беришни ваъда қилганлиги аниқланди. Уларнинг иккиси ҳам сўралган маблағдан 5 минг доллардан олаётган вақтда қўлган олинган, ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Андижондаги узрбозлик ортидан туман ҳокими ўринбосари ишдан бўшатилди, ҳоким эса ҳайфсан олди
14 феврал 2022, 16:51

Андижондаги узрбозлик ортидан туман ҳокими ўринбосари ишдан бўшатилди, ҳоким эса ҳайфсан олди

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 72-мактабда ўқитувчилар узр сўрашга мажбурлангани ортидан туман ҳокими ўринбосари Мухтор Қурбонов ишдан бўшатилди, ҳоким Бобур Йўлдошевга эса ҳайфсан берилди. Қолаверса, мактаб директори Муқаддамхон Ҳасанова ва туман халқ таълими бўлими мудири Алияхон Абдувоҳидова лавозимларидан озод қилинди.

Дипломлари имтиҳонсиз тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди
14 феврал 2022, 16:36

Дипломлари имтиҳонсиз тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистонда дипломлари махсус синовларсиз тан олинадиган хорижий олийгоҳлар рўйхати эълон қилинди. Ушбу ОТМлар QS World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities ташкилотлари рейтингларида биринчи 1000 таликка кирган. Дипломи имтиҳонсиз тан олинадиган энг кўп ОТМлар АҚШ ва Буюк Британияда жойлашган. Марказий Осиёдан бу рўйхатга фақат Қозоғистоннинг айрим ОТМлари киритилган.

Долларнинг расмий курси пасайди
14 феврал 2022, 16:25

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 16,62 сўмга пасайиб, 10 844,02 сўмни ташкил этди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

ДХА тугатилиб, Адлия вазирлиги таркибидаги бошқарма сифатида қайта ташкил этилиши мумкин
14 феврал 2022, 16:24

ДХА тугатилиб, Адлия вазирлиги таркибидаги бошқарма сифатида қайта ташкил этилиши мумкин

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тугатилиб, вазирлик таркибида алоҳида бошқарма сифатида қайта ташкил этилиши мумкин. Русланбек Давлетов вазирлик тегишли таклифларни ишлаб чиқаётганини айтди. «Бу президентимизнинг ғояси… Бу соҳани ўзгартиришни президент ҳал қилади», — деди вазир. ДХМлар орқали ҳозирги кунда 170 турдаги давлат хизмати кўрсатилмоқда, шундан 120 таси пуллик. 4 йилдан кўпроқ вақт ичида агентлик хизматлари бўйича жами 40 млнга яқин мурожаат келиб тушган.

Чирчиқда тадбиркор сохта ҳужжатлар ёрдамида 4 млрд сўм кредит олгани аниқланди
14 феврал 2022, 16:12

Чирчиқда тадбиркор сохта ҳужжатлар ёрдамида 4 млрд сўм кредит олгани аниқланди

Чирчиқ шаҳрида ҳужжатлари сохталаштирилган объектни гаровга қўйиб, банкдан 4 млрд сўм кредит олган тадбиркор аниқланди. У барча маблағларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Brent нефтининг нархи охирги етти йилликдаги чўққисига кўтарилди
14 феврал 2022, 16:02

Brent нефтининг нархи охирги етти йилликдаги чўққисига кўтарилди

14 февралга ўтар кечаси Brent маркали нефть нархи бир баррель учун 96,05 долларгача кўтарилди. Бу сўнгги 7 йилдаги энг юқори кўрсаткич. Нефть нархи 2021 йилнинг бошидан бери деярли узлуксиз қимматлашмоқда.

Тошкентда ҳайвонларнинг пневматик қуролдан отилиши бўйича суриштирув ишлари бошланди
14 феврал 2022, 15:31

Тошкентда ҳайвонларнинг пневматик қуролдан отилиши бўйича суриштирув ишлари бошланди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида номаълум эркак ит ва мушукларни пневматик қурол ёрдамида отганлиги айтилмоқда. Ҳолат юзасидан терговгача суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шавкат Раҳмонов Наманган вилояти ИИБга бошлиқ этиб тайинланди
14 феврал 2022, 14:59

Шавкат Раҳмонов Наманган вилояти ИИБга бошлиқ этиб тайинланди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган Шавкат Раҳмонов Наманган вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди. У мазкур лавозимда Адил Атаходжаевнинг ўрнини эгаллади.

Мактаблардаги тунги тадбирларга ўқитувчиларни мажбурий жалб этиш тақиқланади — ХТВ
14 феврал 2022, 13:42

Мактаблардаги тунги тадбирларга ўқитувчиларни мажбурий жалб этиш тақиқланади — ХТВ

Халқ таълими вазирлиги кечки тадбирларга педагог ходимлар ва ўқитувчиларни мажбурий жалб этиш тақиқлангани ҳақида ҳудудий бошқармаларни огоҳлантирди. Таъкидланишича, ушбу тунги тадбирлар уюшмаган ва 18−30 ёш орасидаги фуқароларга мўлжалланган. Аввалроқ, Андижон вилоятидаги мактабларда кечаси соат 22:00 га қадар тадбирлар ўтказилаётгани хабар қилинганди.

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украинадаги фуқароларни дипмиссия билан алоқада бўлишга чақирди
14 феврал 2022, 12:53

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украинадаги фуқароларни дипмиссия билан алоқада бўлишга чақирди

Ўзбекистоннинг Киевдаги ваколатхонаси Украинадаги ватандошларга мурожаат қилиб, улардан элчихона билан алоқада бўлиб туришни сўраган. Дипломатик миссия бир ўзбекистонликлардан ваҳимага берилмаслик ва текширилмаган, фейк хабарларни тарқатмасликни сўраган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг