Жаҳон янгиликлари дайжести
16 феврал 2022, 22:48

Жаҳон янгиликлари дайжести

Украина атрофида содир бўлаётган сўнгги янгиликлар, Лондонда шаҳзода Чарлзга алоқадор саудиялик тадбиркорга нисбатан тергов бошлангани, Таиланд потахти Бангкок шаҳрининг расмий номи ўзгаргани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

1-синф ўқувчилари февралда таътилга чиқмайди
16 феврал 2022, 22:24

1-синф ўқувчилари февралда таътилга чиқмайди

Халқ таълими вазирлиги мактабларда қишки таътил кунлари 24 январга қадар узайтирилгани муносабати билан 1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмаслигини маълум қилди.

16 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
16 феврал 2022, 22:03

16 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

1999 йил 16 февралда Тошкентда содир бўлган портлашлар, 3,5 йил ичида бир сўмга ҳам хиёнат қилмаганини айтган Жаҳонгир Ортиқхўжаев, реконструкция лойиҳаси маъқулланган Космонавтлар майдони, ваколатлари кенгайтирилган Маданий мерос агентлиги, Навоий кўчасига қайтмайдиган трамвай, Пекин-2022 қишки олимпиадасида иштирокини якунлаган ўзбекистонлик ягона спортчи ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 16 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
16 феврал 2022, 20:39

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 7,92 сўмга кўтарилиб, 10 845,08 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро ва рубль курслари кўтарилди.

Космонавтлар майдонини ободонлаштириш лойиҳаси маъқулланди
16 феврал 2022, 18:32

Космонавтлар майдонини ободонлаштириш лойиҳаси маъқулланди

Маданий мерос агентлигидаги Илмий-эксперт кенгаши Тошкентдаги Космонавтлар майдонини таъмирлашга рухсат берди. Лойиҳа «объектнинг тарихий ва бадиий қийматига таъсир кўрсатмаган ҳолда» амалга оширилиши керак.

Чегара режимини бузган хорижликлар жарима тўласа, Ўзбекистондан чиқариб юборилмаслиги мумкин
16 феврал 2022, 18:30

Чегара режимини бузган хорижликлар жарима тўласа, Ўзбекистондан чиқариб юборилмаслиги мумкин

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишга кўра, эндиликда давлат чегараси режимини бузиб ўтганда қўлланилган жаримани тўлаган хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистондан маъмурий тарзда чиқариб юборилмаслиги мумкин. Шунингдек, чегара зонасини бузишга оид ишлар ДХХ Чегара қўшинлари томонидан кўриб чиқилади.

Ўртачирчиқда бўш банкоматни ўғрилаб, дарёга ташлаб юборган шахслар қўлга олинди
16 феврал 2022, 17:45

Ўртачирчиқда бўш банкоматни ўғрилаб, дарёга ташлаб юборган шахслар қўлга олинди

Ўртачирчиқда «Капиталбанк» банкоматини ўғрилаб кетган шахслар ушланди. Терговда маълум бўлишича, гумондорлар банкоматни бузиб очишганда, ичида пул йўқлигини кўриб, уни Чирчиқ дарёсига ташлаб юборган. Ушбу ускунанинг баҳоси 145 млн сўм экани айтилди.

Президент Маданий мерос агентлиги ваколатларини кенгайтирувчи қонунни имзолади
16 феврал 2022, 17:29

Президент Маданий мерос агентлиги ваколатларини кенгайтирувчи қонунни имзолади

Эндиликда Маданий мерос агентлиги кўрсатмаларига риоя қилмаган шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилиши мумкин. Бунинг учун жарима фуқароларга БҲМнинг — 5 бараваригача, мансабдор шахсларга — 7 бараваргача этиб белгиланди. Шунингдек, моддий маданий мерос объектларини йўқ қилиш ва уларга зарар етказиш учун жиноий жазо кучайтирилди.

Навоий кўчасига трамвай қайтарилмайди — Тошкент ҳокимининг биринчи ўринбосари
16 феврал 2022, 16:40

Навоий кўчасига трамвай қайтарилмайди — Тошкент ҳокимининг биринчи ўринбосари

«Навоий кўчасига трамвай қайтарилмайди», — дея маълум қилди Тошкент ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов. «Газета.uz» эълон қилган мақоладан кейин ҳокимлик кўчани реконструкция қилиш лойиҳасига ўзгартишлар киритди — у ерга автобуслар учун йўлак қўшилди ва чорраҳалардан бири ўзгартирилди.

Аҳолига 350 минг бош қўй ва эчки тарқатилади
16 феврал 2022, 16:39

Аҳолига 350 минг бош қўй ва эчки тарқатилади

Шавкат Мирзиёев чорвачилик тармоғини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда ўн кун муддатда кооперация асосида аҳолига 350 минг бош қўй ва эчкини тарқатиш ишларини бошлашга топшириқ берди. Бу мақсадларга 100 миллион доллар йўналтирилади. Ундан ташқари, соҳа мутасаддиларига вилоят ва туман ҳокимлари билан бирга бир ҳафта муддатда 67 та йирик қўй ва эчкичилик хўжаликларини ташкил этиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.

Мирзиёев чорвачилик тармоғида ортда қолаётган ҳудудларни санаб ўтди
16 феврал 2022, 16:30

Мирзиёев чорвачилик тармоғида ортда қолаётган ҳудудларни санаб ўтди

Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, пандемия ва иқлим ўзгариши шароитида дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилиб бораётган бир вақтда, айрим туман ҳокимларида аҳолининг озиқ-овқатга бўлган талабини қондириш учун қандай тизимли ишларни амалга ошириш кераклиги ҳақида аниқ тасаввур йўқ. Шу сабабли, вилоят ҳокимларига бир ойда ўзгариш қилмаган туман ҳокимларини ишдан олиш бўйича таклиф киритиш топшириғи берилди.

«3,5 йил ичида бир сўмга ҳам хиёнат қилмадим». Тошкент ҳокими ҳомийлик, Akfa ва Artel ҳақида
16 феврал 2022, 16:23 1

«3,5 йил ичида бир сўмга ҳам хиёнат қилмадим». Тошкент ҳокими ҳомийлик, Akfa ва Artel ҳақида

Тошкент ҳокими олдин ишлаган компаниялари Artel ва Akfa томонидан шаҳарга кўрсатилаётган ҳомийлик ёрдами ҳақидаги саволлардан чарчаганлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, компаниялар баъзи активларини сотиб, маблағларни шаҳардаги лойиҳаларга ҳомийлик қилишга йўналтирмоқда. Жаҳонгир Ортиқхўжаев қилган савоб ишлари ҳақида ҳеч кимга айтмаганлигини, бу ҳақида афсусланишини билдирди. «3,5 йил ишлаган бўлсам, давлатнинг бир сўм пулига ҳам хиёнат қилганим йўқ», — деди у.

Наманган вилоятига янги прокурор тайинланди
16 феврал 2022, 15:52

Наманган вилоятига янги прокурор тайинланди

Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Бектош Сайипов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди.

Диний масалада муносабат билдирганда холис бўлишни сўраймиз — Дин ишлари қўмитаси
16 феврал 2022, 15:39

Диний масалада муносабат билдирганда холис бўлишни сўраймиз — Дин ишлари қўмитаси

Дин ишлари бўйича қўмита айрим диний соҳа вакиллари Ўзбекистоннинг дин соҳасидаги давлат сиёсатини нотўғри тушуниши ва баҳолашини, янгиликларни ўз манфаатларига мослаб талқин қилишини таъкидлади. Олдинроқ Тошкент шаҳар имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфутдинов адлия вазири Русланбек Давлетовнинг «дўзахга кириш-кирмаслик танловини одамларнинг ўзига қўйиб беринглар» деган сўзларига қарши чиққан эди.

Ўзбекистонда Давлат молиявий назорат инспекцияси ташкил этилмоқда
16 феврал 2022, 13:16

Ўзбекистонда Давлат молиявий назорат инспекцияси ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси ташкил этилади. Инспекция Давлат бюджети маблағларини сарфлаш самарадорлигини ошириш, бюджет қонунчилиги бузилишининг профилактикасини кучайтириш ва масофавий молиявий назоратни кенгайтириш, шунингдек, давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш йўналишида ишлайди.

Ғафур Ғулом боғини ёзда фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда
16 феврал 2022, 12:06

Ғафур Ғулом боғини ёзда фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда

Ғафур Ғулом боғини 49 йилга ижарага олган BMP Smart Decision Management компанияси вакилининг айтишича, боғни 2022 йил ёзида очиш режалаштирилмоқда. Унинг сўзларига кўра, лойиҳага 4 млн доллар сармоя киритилган. Аввалроқ Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев компанияни сармоявий мажбуриятларни бажармаётгани учун танқид қилган эди.

Бухоро нефть базасида 22 млрд сўмдан ошиқ хато-камчиликлар аниқланди
16 феврал 2022, 11:41

Бухоро нефть базасида 22 млрд сўмдан ошиқ хато-камчиликлар аниқланди

«Ўзбекнефтгаз» томонидан амалга оширилган текширувларда «Бухоро нефть базаси»да 22 млрд 58 млн сўмлик хато-камчиликлар аниқланди. Ҳолатларнинг асосий қисми базанинг собиқ бош ҳисобчиси иштирокида амалга оширилгани айтилмоқда. Шунингдек, нефть базасида 5,5 млрд сўмлик манфаатлар тўқнашуви, қариндош-уруғчилик ва 3,4 млрд сўмлик талон-тарож қилиш ҳолатларига йўл қўйилган.

Пекин-2022: Комилжон Тўхтаевнинг натижаси инобатга олинмади
16 феврал 2022, 11:34

Пекин-2022: Комилжон Тўхтаевнинг натижаси инобатга олинмади

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида тоғ чанғиси спортининг слалом йўналишида Комилжон Тўхтаев 42-натижани қайд этди. Бироқ, дастурдаги техник хато туфайли унинг натижаси ҳакамлар томонидан ҳисобга олинмади. Шу билан унинг Олимпиададаги иштироки якунланди.

ИШИД аъзоси эканлиги гумон қилинаётган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди
16 феврал 2022, 10:53

ИШИД аъзоси эканлиги гумон қилинаётган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди

ДХХ ИШИД сафида жанговор ҳаракатларда иштирок этганликда гумонланаётган фуқарони Ўзбекистонга олиб келди. Унинг ҳали ҳам «жиҳод» қилиш борасидаги қарашларидан воз кечмагани айтилмоқда.

«Чиройли қилишимга вақт беринг». Жаҳонгир Ортиқхўжаев — Космонавтлар майдони реконструкцияси ҳақида
16 феврал 2022, 10:40

«Чиройли қилишимга вақт беринг». Жаҳонгир Ортиқхўжаев — Космонавтлар майдони реконструкцияси ҳақида

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Космонавтлар майдонини «чиройли қилиш учун» унга 10 кун вақт беришларини сўради. «Ўн кун сабр қилинг. Агар нотўғри бўлса, мени ҳар қанча айблашларингга розиман», — деган шаҳар ҳокими. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ишлар олиб борилиши жараёнида қонунчилик бузилганини тасдиқлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг