1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмайди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан қишки таътилни мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида 24 январга қадар узайтирилганди.

Шу муносабат билан вазирлик 1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмаслигини маълум қилди.