Блогерлар Санжар Икромов ва Шерали Комилов қидирувга берилди
10 август 2023, 20:59

Блогерлар Санжар Икромов ва Шерали Комилов қидирувга берилди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги блогерлар Санжар Икромов (Sanjar Xo’ja) ва Шерали Комиловни (Detektiv Uz) қидирувга берди. Улар фирибгарликда, Комилов эса қўшимча равишда ҳақорат қилишда ҳам айбланмоқда.

Навоий вилоятида 400 млн сўмлик сохта пуллар мусодара қилинди
10 август 2023, 20:24

Навоий вилоятида 400 млн сўмлик сохта пуллар мусодара қилинди

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида бир гуруҳ шахслар сохта пул ишлаб чиқариш билан шуғуллангани маълум қилинди. Улар 400 млн сўмлик сохта пулларни сотмоқчи бўлган вақтда қўлга олинди.

«Ўз эътирозларимизни билдирдик». АҚШнинг «Оҳангаронцемент»га қарши санкциялари ҳақида МБ раҳбари
10 август 2023, 20:07

«Ўз эътирозларимизни билдирдик». АҚШнинг «Оҳангаронцемент»га қарши санкциялари ҳақида МБ раҳбари

Президент топшириғи билан тузилган ишчи гуруҳ АҚШда бўлиб, «Оҳангаронцемент» ва таъсисчиси Akkermann Cement CA`га (Алишер Усмоновнинг USM холдингидаги компания томонидан ташкил этилган) қарши санкциялар бўйича ўз эътирозларини билдирди, дея маълум қилди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов.

3 сентябрь куни Ўзбекистоннинг 16 шаҳрида Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади
10 август 2023, 19:00

3 сентябрь куни Ўзбекистоннинг 16 шаҳрида Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади

Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллигини нишонлаш мақсадида мамлакат бўйлаб оммавий Yangi Nafas югуриш мусобақаси ташкил этилади. Тошкентда югурувчиларга иккита масофа 3 ва 10 км, бошқа шаҳарларда битта масофа — 3 км тақдим этилади.

«Унинг улкан режалари бор эди». Раъно Жўраева Uzbekistan Airports`ни қандай ўзгартирди?
10 август 2023, 18:50

«Унинг улкан режалари бор эди». Раъно Жўраева Uzbekistan Airports`ни қандай ўзгартирди?

Uzbekistan Airports раиси Раъно Жўраева мисолида давлат ташкилоти раҳбарининг ишдан бўшатилиши турли ҳис-туйғуларга сабаб бўлиши жуда кам учрайдиган ҳолат. 2,5 йил ичида у ўн йиллар давомида кутилган кўплаб ўзгаришларни амалга оширди. «Газета.uz» унинг ишдан бўшатилиш сабабларини ўрганишга уринди.

Электр энергияси ва газ нархи ошиши 2023 йил учун инфляция прогнозида акс эттирилган — Марказий банк раиси ўринбосари
10 август 2023, 18:08

Электр энергияси ва газ нархи ошиши 2023 йил учун инфляция прогнозида акс эттирилган — Марказий банк раиси ўринбосари

Ўзбекистонда электр энергияси, газ ва сув нархларининг либераллаштирилиши ва унинг нархлар ўсишига таъсири 2023 йил учун инфляция прогнозида назарда тутилган, деди Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев.

ИИО наркологик касалликларга чалинганларни мажбурий даволашга юбориш ҳуқуқига эга бўлди
10 август 2023, 18:01

ИИО наркологик касалликларга чалинганларни мажбурий даволашга юбориш ҳуқуқига эга бўлди

Ички ишлар органлари наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга бўлди.

«Ташаббусли бюджет»да ғолиб бўлган 50 дан ортиқ лойиҳада ишлар сифатсиз амалга оширилган ёки якунланмаган — «Юксалиш»
10 август 2023, 17:24

«Ташаббусли бюджет»да ғолиб бўлган 50 дан ортиқ лойиҳада ишлар сифатсиз амалга оширилган ёки якунланмаган — «Юксалиш»

«Юксалиш» ҳаракатининг мониторинги давомида 2022 йилда «Ташаббусли бюджет»да ютган 50 дан ортиқ лойиҳада ишлар сифатсиз қилингани, тўлиқ молиялаштирилмагани ва якунига етмагани аниқланди.

Ўзбекистонда Marion Biotech дорилари 65 боланинг ўлимига сабаб бўлган
10 август 2023, 17:09

Ўзбекистонда Marion Biotech дорилари 65 боланинг ўлимига сабаб бўлган

Ўзбекистонда Док-1 Макс дорисини қабул қилган 65 нафар бола вафот этган. Бу бўйича Quramax Medikal ва Фармацевтика агентлиги ходимларига нисбатан айблов хулосасида сўз боради. Расмийлар берган сўнгги маълумотларда қурбонлар сони 20 киши экани айтилганди.

Кейтеринг хизматлари тадбирларни ташкиллаштириш жараёнини осонлаштиради
10 август 2023, 17:00

Кейтеринг хизматлари тадбирларни ташкиллаштириш жараёнини осонлаштиради

Royal Catering компаниясининг вакиллари кейтеринг хизматларининг афзалликлари ҳақида гапириб бердилар.

Буюк Британиянинг янги элчиси Тимоти Смарт Ўзбекистондаги фаолиятини бошлади
10 август 2023, 15:23

Буюк Британиянинг янги элчиси Тимоти Смарт Ўзбекистондаги фаолиятини бошлади

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тимоти Смарт Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиғи нусхасини топширди.

Тошкент метросининг номсиз бекатларига ниҳоят ном берилди
10 август 2023, 14:35

Тошкент метросининг номсиз бекатларига ниҳоят ном берилди

Тошкентда очилганидан бери фақат рақамлар билан ажратилган 19 та метро бекатига ном берилди. «Дўстлик — Қўйлиқ» ер усти метро ҳалқа йўлига «Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги» номи берилди.

Самарқандда 8 килограммдан ортиқ опий гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди
10 август 2023, 14:15

Самарқандда 8 килограммдан ортиқ опий гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Ургут туманида ДХХ ходимлари томонидан гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланганликда гумонланган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Улардан Тожикистондан олиб келинган жами 8,3 кг опий мусодара қилинди.

Президент Бухорога ташриф буюради
10 август 2023, 13:46

Президент Бухорога ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев икки кун давомида Бухоро вилоятида бўлади. Ташриф давомида Ўзбекистонда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши кутилмоқда.

Тошкентда яна 8 та автобус йўналишида кунлик режа бекор қилинди
10 август 2023, 11:47

Тошкентда яна 8 та автобус йўналишида кунлик режа бекор қилинди

Тошкентдаги яна 8 та автобус йўналиши кунлик режа бекор қилинган ҳолда брутто-шартномаларга ўтказилди.

Энди адвокат бўлиш учун 2 йиллик иш стажи талаб этилмайди
10 август 2023, 11:38

Энди адвокат бўлиш учун 2 йиллик иш стажи талаб этилмайди

«Адвокатура тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритилди. Энди адвокатлик лицензиясини олиш учун юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажи сўралмайди. Фақат бирор адвокатлик тузилмасида камида 3 ой муддат стажировка ўташ керак. Шундан сўнг малака имтиҳони топширилади.

Марказий банк сўмнинг кескин қадрсизланишига изоҳ берди
10 август 2023, 11:21

Марказий банк сўмнинг кескин қадрсизланишига изоҳ берди

Ўзбекистоннинг қатор банкларида доллар курси 12 минг сўмдан ошиб кетди. Марказий банк ҳолатни изоҳлаб, асосий савдо-ҳамкор давлатлар миллий валюталарининг сезиларли қадрсизланиши ички валюта бозоридаги таклифга салбий таъсир ўтказганини қайд этди.

«2023 йилдан ҳам зарар билан чиқади». «Миллий электр тармоқлари» нега фақат зарарга ишлаётгани ҳақида
10 август 2023, 10:50

«2023 йилдан ҳам зарар билан чиқади». «Миллий электр тармоқлари» нега фақат зарарга ишлаётгани ҳақида

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» 2022 йилда энг кўп зарар кўрган давлат улушдорлигидаги корхона бўлганини электр энергиясини қиммат олиб, арзон сотгани билан изоҳлади. Компания 2021 йилдан ҳам зарар билан чиққан. 2023 йилдан ҳам зарар билан чиқиши кутилмоқда.

Тижорат банкларида доллар курси 12 000 сўмдан ошди
10 август 2023, 09:52

Тижорат банкларида доллар курси 12 000 сўмдан ошди

Тижорат банклари 10 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 12 000−12 070 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 120−12 135 сўм. Банкларда доллар курси бирдан 400 сўмга қимматлади.

Бухоро вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди
10 август 2023, 09:24

Бухоро вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Жалол Арашов ва Ботиржон Шахриёров Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосарлари этиб тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг