Сардор Раҳимхон «Вақф» фонди раҳбари ўринбосари этиб тайинланди
1 ноябр 2023, 18:05

Сардор Раҳимхон «Вақф» фонди раҳбари ўринбосари этиб тайинланди

Сардор Раҳимхон «Вақф» фонди раҳбари — хайрия ишлари бўйича директор ўринбосари этиб тайинланди.

Шавкат Мирзиёев Франция президенти билан учрашиш учун Самарқандга борди
1 ноябр 2023, 17:39

Шавкат Мирзиёев Франция президенти билан учрашиш учун Самарқандга борди

Президент Шавкат Мирзиёев Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан икки томонлама саммит ўтказиладиган Самарқанд шаҳрига борди.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига янги раис тайинланди
1 ноябр 2023, 16:20

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига янги раис тайинланди

Фарғона вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Иқболжон Эргашев Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Миср эвакуация учун Ғазо билан чегарадаги ўтказиш пунктини очди
1 ноябр 2023, 16:19

Миср эвакуация учун Ғазо билан чегарадаги ўтказиш пунктини очди

Миср эвакуация қилиш учун Ғазо сектори билан чегарадаги Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктини очди. 400 га яқин хорижлик ҳамда 90 га яқин оғир ярадор ҳудуддан олиб чиқилиши кутилмоқда. Бир кун аввал Исроил Ғазодаги қочқинлар лагерига авиазарба бериши оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлганди.

Ўзбекистонда 2025 йилдан ёшга доир пенсия тайинлашда ҳужжат талаб этилмайди
1 ноябр 2023, 15:09

Ўзбекистонда 2025 йилдан ёшга доир пенсия тайинлашда ҳужжат талаб этилмайди

Президент қарорига кўра, ёшга доир пенсияларни проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилади. Бунда, 2025 йил 1 мартдан фуқароларга ёшга доир пенсиялар алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда, Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали тегишли маълумотларига асосан тайинланади.

Collins луғати AI — «сунъий интеллект»ни йил сўзи деб топди
1 ноябр 2023, 14:39

Collins луғати AI — «сунъий интеллект»ни йил сўзи деб топди

Collins English Dictionary тузувчилари йил сўзи сифатида сунъий интеллект (artificial intelligence)нинг қисқартмаси бўлган AI атамасини танлади. Nepo baby, ultra-processed ва debanking сўзлари ҳам йил сўзи учун даъвогарлар орасида қайд этилди.

ДХХ раисининг собиқ ўринбосари президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари бўлди
1 ноябр 2023, 14:09

ДХХ раисининг собиқ ўринбосари президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари бўлди

Шу кунгача ДХХ раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ғайратулла Ёзиев Ўзбекистон президентининг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Мазкур маслаҳатчининг қолган ўринбосарлари Президент администрациясининг янги тузилмаси бўйича ўз лавозимларига қайта тайинланди.

ФҲДЁдан ўтмаган шахсларга никоҳ ўқиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади
1 ноябр 2023, 13:08

ФҲДЁдан ўтмаган шахсларга никоҳ ўқиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, энди никоҳи ФҲДЁда қайд этилмаган шахслар ўртасида никоҳ тузишга доир диний маросим ўтказиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Шунингдек, миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб камситиш ҳам шундай жавобгарликни келтириб чиқаради.

Ўзбекистон ва «Газпром» энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича стратегик меморандумни имзолади
1 ноябр 2023, 12:58

Ўзбекистон ва «Газпром» энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича стратегик меморандумни имзолади

Ўзбекистон ва Россиянинг «Газпром» компанияси ўртасида стратегик меморандум имзоланди. Унга кўра, газ таъминоти ва ташиш, шунингдек, углеводородларни геология-қидириш ҳамда қазиб олиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш режалаштирилмоқда.

Учинчи чоракда Ўзбекистон олтин сотиб олиш бўйича дунёда бешинчи ўринни эгаллади
1 ноябр 2023, 12:23

Учинчи чоракда Ўзбекистон олтин сотиб олиш бўйича дунёда бешинчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон учинчи чорак якунларига кўра олтин харид қилиш бўйича дунёда бешинчи ўринни эгаллади. Марказий банк ушбу даврда 7 тонна олтин сотиб олган.

Ўзбекистоннинг 2024 йилги Давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Асосий маълумотлар
1 ноябр 2023, 12:19

Ўзбекистоннинг 2024 йилги Давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Асосий маълумотлар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистоннинг 2024 йилги давлат бюджети лойиҳасини эълон қилди. ЯИМ ўсиши 5,6−5,8 фоиз, инфляция 8−10 фоиз даражасида бўлиши прогноз қилинмоқда. Консолидациялашган бюджет тақчиллиги чегарасини 3 фоиз ўрнига 4 фоиз (52,5 трлн сўм) даражасида тасдиқлаш таклиф этилмоқда.

Ўзбекистонда поезд чипталари нархи ошди
1 ноябр 2023, 12:06

Ўзбекистонда поезд чипталари нархи ошди

1 ноябрдан маҳаллий поездлар чипта нархлари кўтарилди. Хусусан, йўловчи поездларида нархларнинг тариф қисми 44 фоизга, «Афросиёб» электропоездлариники эса 60 фоизга оширилди.

Энди кўп хотинликни тарғиб қилганлар жавобгарликка тортилади
1 ноябр 2023, 11:38

Энди кўп хотинликни тарғиб қилганлар жавобгарликка тортилади

Ўзбекистонда кўп хотинликни тарғиб қилиш БҲМнинг 30 бараваригача (9,9 млн сўмгача) жарима ёки 15 суткагача қамоқ билан жазоланадиган бўлди. Шунингдек, жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш ва жамоат жойларида юзни таниб бўлмас даражада беркитиш ҳам жавобгарликка сабаб бўлади.

Ниёз Хазратқулов Ширин шаҳрига ҳоким этиб тайинланди
1 ноябр 2023, 11:10

Ниёз Хазратқулов Ширин шаҳрига ҳоким этиб тайинланди

Ниёз Хазратқулов Сирдарё вилояти Ширин шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Сарвар Султонов Мирзаобод туманига ҳоким бўлганди.

Ўзбекистонда 2024 йил 38 та кичик ва микро ГЭС қуриш режалаштирилган
1 ноябр 2023, 10:08

Ўзбекистонда 2024 йил 38 та кичик ва микро ГЭС қуриш режалаштирилган

Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда Ўзбекистонда 2023 йил 20 та, 2024 йилда 38 та кичик ва микро ГЭС қуриш режалаштирилгани, бироқ айрим лойиҳалар кечикаётгани айтилди. Вилоят ҳокимлари яқин ойларда бу йилги 20 та станция ишга туширилиши ҳақида ахборот берди.

Тошкентда 3 киши Фаластинни қўллаш бўйича ноқонуний митингда қатнашгани учун 15 суткага қамалди
1 ноябр 2023, 09:54

Тошкентда 3 киши Фаластинни қўллаш бўйича ноқонуний митингда қатнашгани учун 15 суткага қамалди

Тошкентда Фаластинни қўллаб-қувватлаш бўйича ноқонуний митингда қатнашгани учун камида уч киши 15 суткага ҳибсга олингани маълум бўлди.

Ўзбекистон ва Франция президентлари Самарқандда музокара ўтказади
1 ноябр 2023, 09:35

Ўзбекистон ва Франция президентлари Самарқандда музокара ўтказади

1−2 ноябрь кунлари Франция президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Ташриф тадбирлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади, унда Эммануэль Макрон ва Шавкат Мирзиёев ўртасидаги музокаралар ҳамда икки давлат бизнес-форуми ўтказилади.

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сайхунобод туманига ҳоким бўлди
1 ноябр 2023, 09:07

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сайхунобод туманига ҳоким бўлди

Август ойидан буён қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келган Анвар Каримов Сирдарёнинг Сайхунобод туманига ҳоким этиб тайинланди.

Муборак ва Нишон туманларига ҳокимлар тайинланди
1 ноябр 2023, 08:49

Муборак ва Нишон туманларига ҳокимлар тайинланди

Мухтор Ҳайитмурадов Қашқадарё вилояти Муборак туманига ҳоким бўлди. У аввал раҳбарлик қилган Нишон туманига эса қишлоқ хўжалиги вазири биринчи ўринбосари Ботир Тоғаев ҳоким этиб тайинланди.

Суд Тошкент вилоятида яшовчи фуқарони ёлланма фаолияти учун қамоқ жазосига ҳукм қилди
31 октябр 2023, 22:58

Суд Тошкент вилоятида яшовчи фуқарони ёлланма фаолияти учун қамоқ жазосига ҳукм қилди

Юқори Чирчиқ суди Тошкент вилоятида яшовчи фуқарони ёлланма фаолияти учун беш йилга озодликдан маҳрум қилди. ОАВ, терговга кўра, маҳкум 2014−2015 йилларда Украинада ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР томонида жанг қилгани ҳақида хабар берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг