Британиянинг Collins English Dictionary луғати 2023 йил сўзи сифатида artificial intelligence (ўзбек тилига — сунъий интеллект — СИ деб таржима қилинади) танлади. Бу ҳақда луғат веб-сайтида маълум қилинган.

«AI — «инсон ақлий функцияларини компьютер дастурлари ёрдамида моделлаштириш»ни тавсифловчи атама», дейилади хабарда.

Луғат тузувчилари AI келажакдаги технологик инқилоб соҳаси деб ҳисобланишини ва бу ҳақда 2023 йилда кўп гапирилганини таъкидлади.

Йил сўзи учун даъвогарлар орасида, шунингдек:

  • nepo baby (машҳур кишиларнинг ота-оналарига ўхшаш мартабаларда муваффақият қозонган фарзандларига нисбатан қўлланади);
  • ultra-processed (мураккаб саноат усулларидан фойдаланган ҳолда тайёрланган [овқатлар], кўпинча озуқавий қиймати кам ёки умуман бўлмаган ингредиентларни ўз ичига олади);
  • debanking (банк мижознинг барча ҳисобларини ёпиши жараёни) ва бошқалар.

Collins English Dictionary бу — Harper Collins нашриёти томонидан тайёрланадиган инглиз тилининг изоҳли луғати. Таҳририят ҳар йили йил сўзини эълон қилиб боради. Шундай қилиб, 2022 йилда, луғатга кўра, «permacrisis» («пермакризис») атамаси йил сўзи бўлган, бу «узоқ вақт давомидаги беқарорлик ва ишончсизлик даври» деган маънони англатади.