Coca-Сola Uzbekistan компанияси оммавий савдо асосида хусусийлаштирилиши режалаштирилмоқда. Ҳозирда компаниянинг 57,1 фоиз улуши давлатга тегишли.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 21 июнь кимлар коронавирус юқтириб олганига қисман аниқлик киритди. Инфекция аниқланганлар орасида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» учувчиси, «Ипотекабанк» ходими, иссиқхона ишчилари ва бошқалар бор.
Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 50 минг учун бошланган жанжал бир кишининг ўлими билан якун топди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинди.
Ўзбекистон ҳудудида ҳафта давомида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Дам олиш кунлари эса совуқ антициклоннинг кириши туфайли ҳаво ҳарорати 8−10 даражага пасайиб, 27−30 даражагача тушади.
Бир қатор вилоятларда ҳокимларга туризм ва спортни ривожлантириш бўйича ўринбосар ва маслаҳатчи лавозимлари жорий этилди.
«Ўртасарой» карантин марказида осилган ҳолда топилган фуқаро ўзини тажовузкор тутгани, вирус юқтириб олганини айтиб, алоҳида хонага олишларини талаб қилгани маълум бўлди. Ундан олинган тест намуналари коронавирус мавжуд эмаслигини кўрсатди.
Қозоғистоннинг Олмаота вилояти ҳокими Омондиқ Баталов ва Бишкек ҳокими Азиз Суракматовнинг коронавирус учун топширган тестлари натижалари ижобий чиқди.
Республика махсус комиссияси шаҳар ва туманлар бўйича карантин даражаларини қайта кўриб чиқди. Тошкент «сариқ» ҳудудда қолди.
Долларнинг расмий курси қарийб 20,86 сўмга қимматлади ва 10172 сўм этиб белгиланди.
Мактабларда танлов фанлар йўналишлари сони 5 тадан 12 тага оширилади. Эндиликда, ўқувчилар иқтисод, веб-фрилансер, туризм ва бошқа йўналишларни танлаш имконига эга бўлади. Бундан ташқари, танлов фанлари 7-, 8- ва 9-синфларда ҳам жорий этилиши кутилмоқда.
Коронавирус беморлари сони 43 нафарга ортиб, жами 6358 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган.
Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокими туманда бир киши коронавирус инфекциясидан вафот этганини ва марҳум билан мулоқотда бўлган 187 нафар фуқаро карантинга олинганини, улардан 6 нафарида COVID-19 аниқланганини маълум қилди. Бироқ, бир оздан сўнг хабар ўчирилган. Соғлиқни сақлаш вазирининг матбуот хизмати бу ҳолатни тасдиқламади.
Асли Фарғона вилоятидан бўлган фуқаро Юқоричирчиқ туманида жойлашган карантин комплексида ичида ўзини осиб қўйган ҳолда топилган. Прокуратура дастлабки тергов ишларини олиб бормоқда.
Коронавирус ҳолатлари 56 тага кўпайиб, жами 6272 нафарга етди. Кун давомида мамлакатда 119 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.
Коронавирус беморлари сони 63 тага ортиб, жами 6216 нафарни ташкил этмоқда. Аниқланган аксарият ҳолатлар Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланди.
Ўзбекистонда кун давомида 207 та коронавирус ҳолати қайд этилиб, жами ҳолатлар 6153 тага етди.
Коронавирус ҳолатлари 94 тага кўпайиб, жами 6119 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 69 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, қолган 25 нафари аҳоли орасида ва бемор билан мулоқотда бўлганларда аниқланди. Кун давомида мамлакатда 173 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.
Президент фармонига биноан 2021 йил 1 январдан бошлаб ёш оилаларнинг ипотека кредитларини тўлашга йўналтирилган маблағлари даромад солиғидан озод қилинмайди.
Ўзбекистонда даромадлари юқори ва академик ютуқлари кўп бўлган одамларни жалб қилиш учун янги — Uzbekistan Is My Second Home иммиграцион виза тури ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, сайёҳлик тўловларини ҳисобга олишнинг ягона тизими ҳамда иккита халқаро назорат-ўтказиш пунктида Fast Track механизми жорий қилинади.
Ўзбекистонда чет эллик сайёҳлар коронавирус инфекцияси билан касалланган тақдирда, уларга 3000 доллар товон пули тўлаб берилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг