Бир қатор вилоятларда туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ҳокимларга янги ўринбосар ва маслаҳатчи лавозимлари жорий этилди. Бу президентнинг туризмни санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга бағишланган қарорида кўзда тутилган.

Ҳужжатга кўра кўйидаги лавозимлар жорий этилди:

  • Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
  • Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларида ҳокимнинг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими ўрнига тегишлича туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари.

Аввалроқ Транспорт вазирлиги мазкур қарор билан Андижон халқаро аэропортига Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилганини хабар қилган эди.