21 июнь куни соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6272 нафарни ташкил этмоқда, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 13 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент шаҳри (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида), 10 нафари Самарқанд вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Андижон вилоятида аҳоли орасида, 2 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида қайд этилган.

Ҳозиргача кун давомида мамлакатда 119 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Айни пайтда мамлакатда 4377 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.