Шанба, 20 июнь куни Ўзбекистонда 207 та коронавирус ҳолати қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 6153 тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Янги ҳолатларнинг 179 таси карантин муассасаларида, 19 таси аҳоли орасида (шундан 13 нафари Тошкент шаҳрида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафари Сурхондарё ҳамда яна 1 нафари Хоразм вилоятида), қолган 9 таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Шунингдек, бугун 17 нафар фуқаро соғайди. Уларнинг барчаси Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6153 нафар бемордан 4290 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 69 фоизни ташкил этмоқда.

️Айни пайтда мамлакатнинг ўнта худудидаги шифохоналарида даволанаётган 1844 нафар бемордан 14 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

️Ҳозирда уй карантинида 37 812 нафар, стационар карантинда эса 23 015 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.