Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида молия вазири Тимур Ишметов келгуси йиллар учун Ўзбекистон иқтисодиётининг прогноз қилинган ўсиш суръатлари билан таништирди.

Келтирилишича, мураккаб геосиёсий вазиятлар фонида Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши 2022 йилда 5,7 фоизга, 2023 йилда 5,3 фоизга, 2024 йилда 5,6 фоиз, 2025 йилда эса 6 фоиз ўсишга эришиш прогноз қилинмоқда.

«Жаҳон бозорида озиқ-овқат ва ёнилғи нархларида кузатилаётган тебранишлар натижасида Ўзбекистонда инфляция даражаси 2022 йилда 12 фоиз бўлиши, 2023 йилда эса 9,5 фоизгача пасайиши прогноз қилинмоқда», деди молия вазири.

Ушбу ўсиш суръати саноатнинг 5,1 фоиздан 6,9 фоизгача, хизмат кўрсатишда 14,1 фоизга, қурилиш соҳасининг 6 фоизга, қишлоқ хўжалик 3,5 фоизга ўсиши эвазига эришиш эришиш кўзда тутилмоқда.

2023 йилда бюджет даромадлари 311 трлн сўм миқдорида, харажатлар эса 344 трлн сўм миқдорида режалаштирилган. Экспорт ҳажми 23,2 долларга ёки 22,8 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

Консолидациялашган бюджет 32 трлн 528 млрд сўм ёки ЯИМга нисбатан 3 фоиз тақчиллик билан шакллантирилди.

2022 якунлари билан 29 млрд 215 млн доллар ташкил этиши кутилмоқда. Кейинги йил якуни билан 32 млрд 62 млн бўлиши режалаштирилган. Бунда ташқи қарзнинг ЯИМдаги миқдори келгуси йилда ҳам 36 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон давлат қарзи қолдиғи 26 млрд долларни ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 35,1 фоизни ташкил этганди.

Шундан, давлат ташқи қарзи — 23,2 млрд доллар, ички қарзи — 2,77 млрд долларни ташкил этади.