Ўзбекистоннинг 3 та вилоятида электр энергияси таъминотида вақтинчалик чеклов киритилиши маълум қилинди.

Хусусан, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги маълум қилишича, Ўзбекистон ягона электр энергетика тизими фавқулодда ўчишлар ва ўта-ҳавфли режим ҳолатларда қувват ҳамда ёқилғи тинқислиги бўлган вақтларда Сурхондарё энергетика тизими бўйича 2023 йил 4 январдан 31 январга қадар Сурхондарё магистрал электр тармоқлари филиали ҳамда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Сурхондарё филиали тасарруфида бўлган подстанциялардан чиқувчи 35−110 кВли тармоқларини чеклаш бўйича махсус жадвал тасдиқланди.

Бухоро ҳокимлиги ҳам чекловлар ҳақида хабар қилган. Унда айтилишича, тизимда қувват танқислиги кузатилган вақтларда ҳудудларга 3−10 январь кунлари келтирилган жадвал асосида чекловлар киритилиши мумкин.

«Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» эса 3 январдан чекловлар қайта жорий этилганини маълум қилдан. Электр чекловлари аввалдан ишлаб чиқилган график асосида ҳудудлар кесимида тенг тақсимот асосида олиб борилиши қайд этилган. Чекловлар қачонгача давом этиши ҳақида маълумот берилмаган. (Жадвал)