Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 580,2 трлн сўмни ташкил қилди. 2019 йил билан солиштирганда ўсиш 1,6% ни ташкил қилган.

Унга кўра, маҳсулотларнинг қиймати 341,5 трлн сўм, хизматлар эса 194,4 трлн сўмни, шунингдек, солиқлар 44,3 трлн сўмни ташкил қилди.

Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМнинг ҳажми эса 16,9 млн сўмни ташкил қилган. Бу 2019 йилгигақараганда 0,3 фоизга баландроқ.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил апрелида Жаҳон банки Ўзбекистон ЯИМининг ўсиш даражаси 1,6% бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эди. Кейинчалик Жаҳон банки Ўзбекистон ЯИМ ҳажмининг ўсиши бўйича прогнозини 1,6 фоиздан 1,5 фоизгача пасайтирди.

Шунингдек, январь ойи бошида Жаҳон банки Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2021 йил 4,3%га, 2022 йилда 4,5% га ўсиши кутилмоқда дея хабар берди.