2020 йилда аҳолининг умумий даромадлари 401,5 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълумот берди.

Аҳоли умумий даромадларнинг номинал ўсиши 15,9 фоиз, реал (истеъмол нархлари индексини инобатга олганда) ўсиши эса 2,6 фоизни ташкил этди.

2020 йилда аҳоли жон бошига умумий даромадлари 11,7 млн сўмни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 13,7 фоизга ўсди (реал ўсиш 0,7%). 2019 йилда ушбу кўрсаткичнинг реал ўсиши 5 фоизни ташкил қилган.

2020 йилнинг ўн икки ой давомида аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажми Тошкент шаҳрида (23,6 млн сўм) ҳамда Навоий (19,2 млн сўм), Бухоро (14,5 млн сўм), Тошкент (12,6 млн сўм) ва Хоразм (12 млн сўм) вилоятларида ўртача республика даражасидан юқори кўрсаткичлар қайд этилганлиги кузатилди.

Ушбу давр мобайнида аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажми энг қуйи кўрсаткичлари Фарғона (8,7 млн сўм) ҳамда Наманган (9 млн сўм) вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида (9,2 млн сўм) қайд этилди.

Aҳоли жон бошига умумий даромадларнинг энг юқори реал ўсиши Навоий вилояти (6,0%), Қорақалпоғистон Республикаси (4,0%), Самарқанд (3,7%) ва Тошкент (3,4%) вилоятларида кузатилди.

Aҳолининг умумий даромадлари ҳажмини сезиларли даражада ўсиши асосан умумий даромадлар таркибида 69,3% улушга эга бўлган меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар (ёлланма ишчиларнинг даромадлари ва мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар) ва 25,5% ни ташкил этувчи трансфертлардан (пенсия, нафақа, стипендия) олинган даромадларнинг сезиларли ўзгариши ҳисобига юзага келган.

Мол-мулкдан олинган даромадларнинг умий ҳажми 12,2 трлн сўмни ташкил этиб, умумий даромадлар таркибидаги улуши 3 фоизга етди. Шундан — 20,1 фоизи фоизлар ва муаллифлик ҳақи, 35,1 фоизи дивидендлар, 44,8 фоизи бошқа мулкий даромадларга тўғри келади.

Иш ҳақининг ўсиши

2020 йилда республика бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 2,67 млн сўмни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 14,8 фоизга ўсди. Ўзбекистон бўйича энг юқори иш ҳақи Тошкент шаҳри (3,99 млн сўм), ҳамда Навоий (3,5 млн) ва Тошкент (2,87 млн сўм) вилоятларида қайт этилган.

Ўтган йил давомида иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидаги ўртача ойлик иш ҳақи шаклланди:

Иқтисодий фаолият туриЎртача ойлик иш ҳақи, млн сўмЎтган йилга нисбатан ўсиш суръати, %Ушбу соҳада ишлаётганларнинг давлат бўйича жами ходимлар сонига нисбати, %Республика бўйича энг юқори кўрсаткичРеспублика бўйича энг қуйи кўрсаткич
1Саноат3,6838,118,2НавоийНаманган
2Қурилиш3,2120,42,2НавоийЖиззах
3Савдо2,7532,2Тошкент шаҳриСамарқанд
4Ташиш ва сақлаш3,4127,74,5ХоразмЖиззах
5Ахборот ва алоқа4,3763,81,2Тошкент шаҳриТошкент
6Молиявий ва суғурта фаолияти6,23133,62,3Тошкент шаҳри
Сурхондарё
7Таълим1,98-25,636,8Тошкент шаҳри
Қашқардарё
8Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш1,80-32,216,8БухороҚашқардарё
9Бошқа фаолият турлари2,670,215,8

Изоҳ: Статистикада юридик шахс мақомига эга бўлган корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларнинг (меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган) маълумотлари инобатга олинган.