Ўзбекистонда 2021 йил январь ойидаги бизнеснинг ҳозирги ҳолати кўрсаткичи 50 пунктни ташкил этди ва декабрга нисбатан 17 пунктга ўсди. Бу тадбиркорлар ўз бизнесининг жорий ҳолати билан боғлиқ ишбилармонлик кайфияти ўрта даражада ижобий эканлигини англатади. Бу Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) сўрови натижаларидан келиб чиқади.

1005 корхона иштирокидаги ўрганиш икки йўналишда олиб борилган: бизнеснинг ҳозирги ҳолатини сифатли баҳолаш ва тадбиркорларнинг кейинги 2−3 ой ичида ўз бизнесларини ривожлантириш истиқболларига бўлган умидлари.

Январь ойида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳозирги ҳолат кўрсаткичи пандемия бошланганидан бери рекорд 45 поғонага кўтарилди, қурилиш соҳасида ўсиш 30 пунктни, саноат соҳасида 4 пунктни ташкил этди. Хизматлар соҳасида 3 пунктга энг кичик ўсиш қайд этилган.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сўровда қатнашган 1005 корхонадан 38 фоизи ўз бизнесининг ҳозирги ҳолатини «яхши», 45 фоизи — «қониқарли» ва атиги 17 фоизи «ёмон» деб баҳолаган.

Респондентларнинг 42 фоизи товар / хизматларга талаб «яхшиланган», 45% — «ўзгармаган», 13% — «ёмонлашган» деб жавоб беришди. Ходимлар сони корхоналарнинг 18% — «ўсди», 74% — «ўзгармади», 8% — «камайган», деб ҳисоблашган.

Кейинги 3 ой ичида бизнесни ривожлантириш истиқболларини кутиш кўрсаткичи 89 пунктни ташкил этди ва 16 пунктга ошди. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги истиқболларни кутиш кўрсаткичлари 5 пунктга; саноат 26 пунктга; қурилиш 19 пунктда; хизматлар мос равишда 14 пунктга ўсишни кўрсатди.

Корхоналарнинг 79% ўз бизнесининг истиқболлари «яхшиланади» деб тахмин қилишган, 20% бу «ўзгармайди» ва фақат 1% «ёмонлашув»ни белгилашган.

73% корхоналарда товарларга / хизматларга талаб «яхшиланади» деб кутилмоқда, 25% — «ўзгармайди», 2% эса талаб «ёмонлашишини» башорат қилмоқда.

Келгуси уч ой ичида корхоналарнинг ярмидан кўпи ишчилар сонини «кўпайтиришни» режалаштирмоқда (66%), респондентларнинг 33% эса ишчилар сони «ўзгармайди» ва фақат 1% «камаяди» деб жавоб беришди.

Корхоналарнинг 22% ўз товарлари / хизматлари нархларининг «ўсишини» башорат қилмоқда, 28% — нархлар «ўзгармайди», 2% — нархларнинг «пасайишини» кутмоқда, 48% — эса нархлари қандай «билмайман», деб жавоб беришган.

Ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи кетма-кет иккинчи ойда ўртача ўсишни кўрсатмоқда ва январь ойида 17 поғонага ўсиб, 69 поғонани ташкил этди. Яъни, экспертлар мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини «яхши» деб баҳолайдилар, дея таъкидлайди ИТИМ.

ИТИМ инфографикаси.

26 пунктга сезиларли ўсишни қишлоқ хўжалигидаги ишбилармонлик муҳити кўрсаткичи кўрсатди, саноатда ўсиш 14 пунктни ташкил этди, қурилиш ва хизмат кўрсатишда мос равишда 25 ва 9 пунктга ўсиш қайд этилди.

ИТИМ маълумотларига кўра, январ ойида ишбилармонлик муҳитининг ўхшаш кўрсаткичларини баҳолаш асосий ҳамкор мамлакатлар учун қуйидагича жойлашган: Туркия (7), Хитой (1,3) ва Жанубий Корея (-15).