2021 йилги давлат дастурига оид президент фармони лойиҳасида соҳадаги монополияни бекор қилиш ва бозор муносабатларини шакллантириш бўйича вазифалар ҳам ўрин олган.

Ҳужжат лойиҳаси кўра, 2021 йил 1 мартдан суюлтирилган газ импорти учун белгиланган божхона божи ва уни импорт қилиш учун талаб этиладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар бекор қилинади.

2021 йил 1 мартга қадар ишлаб чиқарувчи ва импортёрлар учун электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш соҳасига бозор механизмларини жорий этиш орқали улгуржи бозорни шакллантириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилади.

Энергетика вазирлиги «йўл харитаси» ишлаб чиқилиши таъминлайди ҳамда биринчи босқичда, 2021 йил 1 августдан йирик корхоналарга электр энергияси ва табиий газни импорт асосида сотиб олиш ҳуқуқи берилишини назарда тутиш вазифаси юклатилади.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев парламентга йўллаган мурожаатномасида товар ва молия бозорларида эркин рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда тадбиркорларга хомашё сотиб олиш учун тенг имкониятлар яратиш зарурлигини таъкидлаган эди. Жумладан, 2021 йилда давлат ва хусусий электр станциялари, ҳамда истеъмолчилар ўртасида электр энергияси улгуржи бозорини шакллантириш бошланишини маълум қилинган эди.

Аввалроқ, энергетика вазири Алишер Султонов 30 йил Марказий Осиё энергия тақсимлаш тизимидан чиқамиз деб кўп нарсани йўқотганини қайд этган эди. Бунинг натижасида эса «Тизим ҳам маънан, ҳам жисмонан эскирган"и айтилганди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2020 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда газ ишлаб чиқариш ҳажми 10,3 млрд куб метрга камайган, ўтган йилга нисбатан 18,6 фоизга — 55,2 млрддан 44,9 млрд куб метргача тушган. Электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажми эса 3,5 фоизга — 55,5 млрддан 57,4 млрд кВт соатга ошган.