Ўзбекистонда юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиш мумкин бўлган фаолият турлари бештага ортди.
Ўзбекистонда Энергетика вазирлиги ташкил этилади, электр токи ишлаб чиқариш ва уни сотишда хусусий корхоналар ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон 2025 йилгача тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмини 7 млрд долларгача ошириб, калава ип экспортини камайтиришни режалаштирмоқда.
Ҳукумат тарифлар оширилиши оқибатларини юмшатиш учун чораларни кўради, дея хабар қилди Молия вазирлиги. Иссиқлик энергияси тарифлари оширилиши чекланади. Нефть маҳсулотлари ва газга акцизлар пасайтирилади.
Газни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш, Coca-Cola Uzbekistan`даги давлат улушининг сотилиши, банкнотлар ишлаб чиқариш — Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми якунлари.
«Ўзиккиламчиранглиметалл» устав капиталидаги давлат улуши SFI Management Group ишончли бошқарувига топширилди.
Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда. Шаҳарсозлик, энергетика, ижтимоий ва бошқа соҳалардаги давлат монополияси давлат маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини пасайтирмоқда, дейилади президент қарорида.
Тошкентда крахмал кукуни, патока, мальтоза ва мальтодекстирин ишлаб чиқарувчи мамлакатдаги биринчи корхона иш бошлади.
Президент қарори билан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш механизми анча соддалаштирилди.
Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форуми иштирокчилари 27 млрд долларлик 800 та ҳужжатни имзолади.
Ўзбекистон ва Gazprom International Жел кони бўйича маҳсулотларни тақсимлаш тўғрисидаги келишувни имзолади.
Россия Ўзбекистонни Қозоғистон билан биргаликда сунъий йўлдош учирилишида иштирок этишга таклиф қилди.
Президент мева-сабзавот маҳсулотлари экспортидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган қарорни имзолади.
17 октябрдан қўшни давлатлардан ер усти ва дарё ўтказиш пунктлари орқали бож ундирилмайдиган товарларни олиб ўтишга янги чекловлар жорий этилди.
Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари ҳажми октябрь ойигача 489 млн долларга камайиб, 25,49 млрд долларни ташкил этди.
Тўққиз ой ичида энг юқори ўртача ойлик ҳисобланган иш ҳақи 2,363 млн сўмни (Тошкентда), энг пасти — 1,311 млн сўмни (Наманган вилоятида) ташкил этди.
«Ўзбекистон темир йўллари» 1 ноябрдан Afrosiyob поезди чипталари нархини ўртача 35 фоизга оширади.
Литванинг ASHBURN International компанияси ишлаб чиққан TransLink.iQ дастурий таъминоти пластик карталардаги маълумотларни ҳимоя қилади.
GM Uzbekistan компанияси GM Korea билан ҳамкорликда Tracker моделини йирик узелли йиғиш ишларини олиб бормоқда.
Европа инвестиция банки Ўзбекистонга сув таъминотини яхшилаш ва корхоналар самарадорлигини оширишга 100 млн евродан иккита дастлабки қарзларини ажратди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг