1 октябрь ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари тўққиз ой давомида 489 млн долларга камайиб, 25,49 млрд долларни ташкил этди, дея хабар қилди Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати.

Сентябрда ялпи олтин-валюта захиралари ҳажми 463 млн долларга камайиб, 26,4 млрд долларни ташкил этди. Уларнинг 12,4 млрд доллари (бир ой ичида -473 млн доллар) хорижий валютадаги активлар, 13,95 млрд доллари (+10 млн доллар) монетар олтиндан иборат.

Марказий банк сентябрда ялпи олтин-валюта захираларининг камайишини олтиннинг бир трой унцияси нархи 1206,85 дан 1183,5 долларга арзонлашгани билан изоҳлади. Нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишга таъсири 269,8 млн долларни ташкил этди.