Январь-сентябрда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 684,5 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 22,9 фоизга ўсиш таъминланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси.

Номинал ҳисобланган иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича иш ҳақи таҳлиллари

Таълим соҳасида 21858 та муассасасида 998,2 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 38,3 фоизни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 11,461 трлн сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 29 фоизни) ташкил этган. Мазкур соҳада ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1,275 млн сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 17,1 фоизга ўсди.

Саноат иқтисодий фаолият турида 603 та корхонада 457,1 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 17,5 фоизни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 10,495 трлн сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 26,5 фоизни) ташкил этган. Саноат соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2,551 млн сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 28,6 фоизга ўсди.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида 1414 та муассасада 431,4 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 16,5 фоизни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 4,215 трлн сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 10,7 фоизни) ташкил этган. Мазкур соҳада ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1,085 млн сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 17,7 фоизга ўсди.

Ташиш ва сақлаш иқтисодий фаолият турида 203 та корхонада 115,7 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 4,4 фоизни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 2,458 трлн сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 6,2 фоизни) ташкил этган. Мазкур соҳада ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2,361 млн сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 23,7 фоизга ўсди.

Молиявий ва суғурта фаолияти иқтисодий фаолият турида 172 та муассасада 67,2 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 2,6 фоизни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 1943,0 млрд. сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 4,9 фоизни) ташкил этган. Мазкур соҳада ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 3213,1 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 27,6 фоизга ўсди

Ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг юқори миқдори Тошкент шаҳрида 2,364 млн сўмни (республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 140,3 фоиз), Навоий вилоятида 2,215 млн сўмни (131,5 фоиз) ва Тошкент вилоятида 1,886 млн сўмни (112,0 фоиз) ташкил этган бўлса, Наманган вилоятида 1,311 млн сўмни (77,8 фоиз), Самарқанд вилоятида 1,343 млн сўмни (79,7 фоиз) ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан кам миқдорга эга бўлмоқда.

Меҳнат Кодексида муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди (сентябрь ойида 456,3 минг сўмни ташкил этган) бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатиб ўтилган.