«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 1 ноябрдан Afrosiyob тезюрар поезди чипталари нархи оширилиши тўғрисида маълум қилди. «Газета.uz"нинг компаниядан аниқлик киритишича, нархлар ўртача 35 фоизга оширилади.

«Бу электр энергияси, хом ашё, эҳтиёт қисмлар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар учун рақобатбардош маошларни тўлаш харажатларини тўлиқ қоплаш мақсадида кўрилмаган мажбурий чорадир», — дейилади хабарда.

«Нархларга киритилаётган ўзгартиришлар мавжуд бўлган йўналишлар сонини сақлаб қолиш ҳамда ижтимоий аҳамиятли йўналишларда йўловчиларни ташишларда даромадлиликни ортиқча харажатлар нуқтасига яқинлаштиришга имкон туғдиради», — дея қайд эди компания.

Бугунги кунда Afrosiyob поезди Самарқанд-Тошкент, Тошкент-Шаҳрисабз ва Тошкент-Бухоро йўналишларида ҳаракатланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15 августдан Afrosiyob поездларида чипталар нархи 35 фоизга оширилган эди.

Чипталар нархлари