Ўзбекистон ва Россия ҳудудий корхоналари 1,2 млрд долларлик 242 та савдо-иқтисодий ҳамкорлик битимлари ҳамда қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича 1,4 млрд долларлик 137 та битимни имзолади.

Ҳужжатларга икки давлат ҳудудлараро Форуми дастурига кирувчи Ўзбекистон ва Россия ишбилармон доиралари алоқалари биржаси чоғида виза қўйилди, дея хабар қилди Иқтисодиёт вазирлиги «Газета.uz"га.

Сурхондарё вилояти ҳокимияти ва «ЭКО Культура» корхонаси (Ставрополь ўлкаси) ўртасида йиллик қуввати 65,7 минг тонна бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича агромажмуа ташкил этиш тўғрисидаги келишувга эришилди.

Навоий вилояти ҳокимияти ва «ИМЗ Автокран» корхонаси (Иванова области) ўртасида «Навоий» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида йиллик ишлаб чиқариш қуввати 100 дона, қиймати 10 млн долларлик автокранларни йиғиш бўйича қўшма корхона очиш тўғрисидаги битим имзоланди.

Уфада Ўзбекистондан «яшил йўлак» бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериладиган савдо уйи очилади. Лойиҳа қиймати 800 минг доллар бўлиб, йиллик айланмасининг 45 млн доллар ҳажмда бўлиши кутилмоқда. «Зурбазар» улгуржи-тақсимловчи маркази (Бошқирдистон) ва Самарқанд вилояти ҳокимияти иштирокидаги корхона лойиҳанинг биринчи босқичида 15 тонна сиғимли ва 10 дона транспортга эга совитиш камералари билан таъминлаш режалаштирилмоқда.

19 октябрь куни бўлиб ўтган бизнес нонушта чоғида эса 8 та ҳудудлараро ва иккита компаниялар ўртасидаги битимлар имзоланди.

Форум доирасида ўтказилган ишбилармонлик учрашувлари ва семинарлар якунлари бўйича умумий қиймати 27 млрд долларга яқин жами 800 дан ортиқ икки томонлама битим ва меморандумлар имзоланди.

Жумладан, савдо-иқтисодий соҳаларда 6,2 млрд долларга яқин 609 та битим ҳамда 20,8 млрд долларлик 2020 та инвестицион битим имзоланди.

Икки томонлама музокаралар якунлари бўйича 79 та Ўзбекистон-Россия корхонаси, 23 та савдо уйи ва 20 та улгуржи-тақсимлаш марказлари ташкил этилади.