Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш тузилмасини ўзгартириб, 2025 йилгача экспорт ҳажмини 7 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ўтган жума «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров маълум қилди.

2018−2021 йилларда 2,5 млрд долларлик диверсификация ва модернизация лойиҳалари амалга оширилади. 2021 йилда тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми 2,8 млрд, 2025 йилда эса — 7 млрд долларга етиши кутилмоқда.

Илҳом Ҳайдаровнинг сўзларига кўра, экспорт тузилмаси ўзгаради. Ҳозирда экспортнинг 37,7 фоизини калава ип, 14 фоизини мато ва тўқимачилик полотнаси ва 48,3 фоизини бошқа тўқимачилик маҳсулотлари ташкил этади.

2021 йилда калава ип ишлаб чиқариш ҳажмини 23,1фоизга, 2025 йилда эса 3,8 фоизгача қисқартириш режалаштирилмоқда.

«Биз экспортимиз тузилмасини ўзгартиришни режалаштирмоқдамиз. Россиялик ҳамкасбларимизда муайян ташвиш бор: Ўзбекистон ярим фабрикантларни етказиб берадими? Биз ярим фабрикантларни етказиб берамиз, бизда Россия Федерациясига етказиш учун муайян миқдордаги захиралар мавжуд», — деди у.