Moody’s агентлиги Ўзбекистоннинг кредит рейтингини «B1» даражасида сақлаб қолди, бироқ «барқарор» прогнозини «ижобий»га ўзгартирди. Бунга мамлакатнинг институционал салоҳияти яхшилангани ва давлат сиёсати самарадорлиги ижобий таъсир кўрсатди.
Долларнинг расмий курси 22,48 сўмга кўтарилди ва жами 10 625,04 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси бироз кўтарилди, рубль курси эса бироз пасайди.
Навоий иссиқлик электр станциясининг буғ-газ қурилмаларини табиий газ билан таъминловчи қувурида газ сизиб чиқди. Носозликни бартараф этиш ишларини хавфсиз бажариш учун газ таъминоти тўхтатилмоқда. «Шу сабабли республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин», — дея маълум қилди Энергетика вазирлиги.
Сайдулло Тўхтасинов Самарқанд халқаро аэропортининг янги директори этиб тайинланди. Шу билан бирга у Андижон халқаро аэропорти директори вазифасида фаолият юритади.
Долларнинг расмий курси 8,96 сўмга кўтарилди ва жами 10 602,56 сўм этиб белгиланди. Евро курси бироз пасайди, рубль курси эса бироз кўтарилди.
Тошкентдаги қишлоқ хўжалиги техникалари заводлари ва «ЎзКлаас Агро» Чирчиққа кўчирилиб, саноат кластери усулида ягона майдонда жойлаштирилади. Кластерни ташкил этишга 500 миллиард сўм ажратилади. Бу маблағ тармоқ корхоналарининг бино-иншоотлари ва майдонлари аукцион савдоларида сотилиши ҳисобидан қайтарилади.
«Моя мечта», «Душка» ва бошқа номлар остида ёғ, маргарин, майонез каби маҳсулотлар ишлаб чиқараётган Тошкент ёғ-мой комбинати устав капиталидаги 55,96 фоизлик давлат улуши биржа савдоларига қўйилди.
Ўзбекистонда бензин нархи олти ой ичида 17 фоизга, пропан эса июннинг ўзида 8,7 фоизга қимматлашди.
Июнь ойида мавсумий омиллар ҳисобига 0,2 фоизлик мавсумий дефляция кузатилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 0,9 фоизга арзонлашди, мева-сабзавот маҳсулотлари ва тухум нархи сезиларли пасайди. Ноозиқ-овқат маҳсулотлар 0,5 фоизга, хизматлар эса 0,2 фоизга қимматлашди.
Давлат компаниялари учун индивидуал тарзда давлат харидларини тендерсиз ўтказишнинг мавжуд талаблари бекор қилинди. Уларга давлат харидлари ўтказилиши тўғрисидаги эълонлар ва давлат харидлари натижалари тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот портали ва ОАВда эълон қилиш мажбурияти юклатилди.
Долларнинг расмий курси 19,94 сўмга пасайди ва жами 10 593,60 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз кўтарилди.
Ҳукумат жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши қўшимча чора-тадбирларни тасдиқлади. Банклар, фонд биржалари, адвокатлар ва нотариуслар шубҳали операциялар тўғрисида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлимига хабар беришлари мажбурий этиб белгиланди.
Иккиламчи бозорда уй-жойлар нархи II чорак давомида ўртача 5,7 фоизга кўтарилди. Нархлар энг кўп Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида қимматлашди, барча олди-сотди шартномаларининг учдан бири эса Тошкентга тўғри келмоқда. Пойтахтдаги кўчмас мулк нархлари аҳоли жон бошига даромади юқорироқ бўлган дунёнинг бошқа пойтахт-шаҳарларидан баландроқ, дейилади МБ мутахассиси шарҳида.
Долларнинг расмий курси 25,95 сўмга кўтарилди ва жами 10 613,54 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.
Ўзбекистонда шу йилнинг биринчи ярмида 478 та давлат мулки 1,1 трлн сўмга сотилди. Президент видеоселекторда сотилиши белгиланган 288 та мулк савдоларга чиқарилмаганини танқид қилди. Қолаверса, давлат корхоналари ва банклари ихтиёридаги уларнинг фаолиятига хос бўлмаган 511 та объект ҳалигача сотилмасдан тургани айтилди.
Президент давлат корхоналари ҳамда банкларнинг асосий фаолиятга хос бўлмаган ва бўш турган объектларини тўлиқ қайтадан хатловдан ўтказиб, уларни хусусийлаштиришга тайёрлаш бўйича топшириқ берди. Давлат мулкларини «1 сўм» қийматда савдога чиқариш амалиёти бекор қилинади. Объектлар бозор баҳосида электрон савдоларга чиқарилади.
Сув ва салқин ичимлик ишлаб чиқарувчилари маркировка бўйича тажриба лойиҳасини тўхтатишга чақирмоқда, уларнинг фикрича, бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас. Солиқ қўмитаси компаниялар хавотирларини асоссиз деб атаб, уларнинг лойиҳада қатнашиш ҳақидаги келишувни имзолаб бўлганларини маълум қилди.
Долларнинг расмий курси 3,41 сўмга пасайди ва жами 10 587,59 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
Ёш оилаларга ипотека дастури доирасида уй-жой сотиб олиш учун 2 мингта квота ажратилиб, бюджетдан 60 млрд сўм маблағ йўналтирилади дея маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев ёшлар форумида. Уларнинг ипотека кредитини қайтаришга тўлаган маблағлари даромад солиғидан тўлиқ озод қилинади. Шунингдек, «Дафтарлар»га кирган оилаларнинг янги турмуш қураётган фарзандларига ўз хонадонида қўшимча уй-жой тиклаши учун 33 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.
Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларига аттестат беришда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган бирор касб ёки ҳунарни эгаллаш мажбурий этиб белгиланишини маълум қилди. Шунингдек, кенгаш ва идора раҳбарларигига камида 2 нафардан ёш номзодлар захирасини тасдиқланиши белгиланмоқда. Халқаро нуфузли рейтингларда минггталикка кирган олийгоҳни тугатган ёш мутахассисларга қўшимча ҳақ тўланади. 2021 йилнинг якунига қадар Қорақалпоғистон ва бир қатор вилоятларда ёшлар технопарклари фойдаланишга топширилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг