Ипотека дастури доирасида уй-жой сотиб олиш учун ёш оилаларга қўшимча 2 мингта квота ажратилади. Ушбу мақсадлар учун бюджетдан 60 млрд сўм маблағ йўналтирилади, дея маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумида.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ёш оилаларнинг ипотека кредитини қайтаришга тўлаган маблағлари даромад солиғидан тўлиқ озод қилинади.

Шу билан бирга, «Дафтарлар»га кирган оилаларнинг янги турмуш қураётган фарзандларига ўз хонадонида қўшимча уй-жой тиклаши учун 33 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, «Темир дафтар» да қайд этилган оилаларнинг ҳар бир фарзандига ўқув қуроллари ва мактаб формаси сотиб олиш учун август ойида 500 минг сўмдан моддий ёрдам берилиши режалаштирилган.